Қуръондан оят

19:06 / 23.05.2020 | Mohinur | 509
Ассалому алайкум! Қуръони Каримда “аёлингиз фитнадир” деган оят борми? Бир танишимни турмуш ўртоғи аёлига “шундай оят бор, аёл душман” деганидир. Шунинг учун сир бой бермаслик керак деб айтар экан.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

«Анфол» 28. Ва билингки, молларингиз ва фарзандларингиз фитнадан ўзга нарса эмас ва албатта, Аллоҳнинг ҳузурида улуғ ажр бордир.

Молу дунё ва фарзандлар омонатга хиёнат қилишга сабаб бўлиши учун эмас, синов учун берилади. Ҳар бир инсонда молу дунёга, фарзандга муҳаббат бор. Булар ҳам Аллоҳнинг неъматлари, синаш учун берилган неъматлардир. Қани, банда буларга шукр қиладими, йўқми? Уларни Аллоҳнинг розилигини қозониш учун ишлатадими ёки йўқми? Кимки молу дунё ва фарзандлар синовидан муваффақиятли ўтса, улар учун:

«...албатта, Аллоҳнинг ҳузурида улуғ ажр бордир».

 Валлоҳу аълам!