– Ва алайкум ассалом!
Ҳурматли фойдаланувчи! Савол беришдан олдин сайтимиз қоидалари билан танишиб чиқишингизни тавсия қиламиз.
5.Саволингизни гўзал услубда беринг. Бунинг учун савол матнини ёзишдан аввал уни зеҳнингизда шакллантириб олинг. Ўзингизни олимнинг ёнида юзма-юз ўтириб, бевосита савол бераётгандай ҳис қилинг.
9. Жавобга қаноат қилинг. Берилган жавобга далил, исбот, ҳужжат сўралмайди! Жавоб берувчи ҳужжат келтиришни лойиқ топса, буни жавобга киритади.
Сизни саволингиз ибодатга боғлиқ бўлгани учун бу эътиборсизликка кўз юмган ҳолда жавоб бердик. Админ.
Ва алайкум ассалом. Агар намоз вақти чиқиб кетишига беш дақиқа қолган бўлса, намозни ўқилаверади. Агар пешин намози бўлса аввал фарзини адо қилиб олади, чунки суннатини ўқиб бўлгунча вақт чиқиб кетиши мумкин. Бомдод намози ҳам бундан мустасно, чунки қуёш чиқаётган пайтда намоз ўқиб бўлмайди.
«Марям» 59. Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар. Бас, тезда ёмонликка йўлиқурлар.
Роҳманнинг ояти тиловат қилинганда, йиғлаб, саждага отиладиган ҳассос зотлар ортидан уларнинг ўринларига нобакор, фосиқ ва бетавфиқ ўринбосарлар келди. Бу бетавфиқ кимсалар намозни зое қилдилар. Намозни зое қилиш, уни ўқимаслик энг катта мусибат эканини ушбу ояти каримадан билиб олса ҳам бўлади. Намозни тарк этган одам ҳар қандай ёмонликдан, гуноҳдан тап тортмайдиган бўлиб қолади. Шунинг учун мазкур нобакор ўринбосарларнинг намозни зое қилганлари зикр этилгандан кейин шаҳватларга эргашганлари баён этилмоқда. Яъни улар ҳавойи нафслари нимани истаса, шуни қиладиган бўлиб қоладилар. Жумладан, ароқхўрлик, зинокорлик, айшу ишрат, ўйин-кулги каби шаҳватлар шулар жумласидандир. Энди улар намозни зое қилиб, шаҳватларига эргашиб юраверадилар.
«Бас, тезда ёмонликка йўлиқурлар».
Намозни зое қилгач, шаҳватга эргашади. Шаҳватга эргашган залолатга юз буради. Залолатга кетганга эса ҳалокат етади.