Ассалому алайкум! Рўзадор аёл шом вақти кирганидан сўнг ҳали ифторлик дуосини ўқимасидан аввал ҳайз кўрса, ўша кунги рўзаси дуруст ҳисобланадими ёки қазосини тутиши керакми?
– Ва алайкум ассалом! Шом вақти кирганидан кейин ҳайзи келса, ўша кунги рўзаси дуруст бўлади. Валлоҳу аълам!