Дин ва психология

14:24 / 23.05.2020 | Iroda | 601
Ассалому алайкум! Ислом динда психологияга қандай қаралади ва диндаги унинг ўрничи?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

Психология

Қуръони Каримда инсонни ўз нафси ҳақида фикр юритишга чақирувчи оятлар бор: 

«Ва ерда аниқ ишонувчилар учун оят(белги)лар бор. Ва ўзларингизда ҳам бор. Кўрмаяпсизларми?!» (Зариёт сураси, 21-оят). 

Ўз нафсига назар солиш орқали психология илмига етиб борилади. Бу илм эса инсондаги ҳис-туйғулар, сезги-ҳаяжонлар ва бошқа кўпгина ҳолатларни ўрганади.

 Валлоҳу аълам!