Ассалому алайкум! Иккита қиз фарзандим бор, кичиги 1 ёш, эмизикли. Каттаси 4 яшар, ухлаши, ухлагандан кейин уйғониши қийин, ухлашга ётқизсам мен ёнида бирга ётсам ухлайди, бўлмаса ўзи билан гаплашиб ётаверади. Ўзи хоҳламаган ҳолда кўкрагимни ушлаб ухлайди. 1 ёшга тўлганида ҳомиладор бўлганим сабабли сутдан чиқарганман (лекин у ҳомилам нобуд бўлди.) Ўша пайтдан бошлаган кўкрак ушлаб ухлашни, ҳозиргача бу одати қолмаяпти . Боғчага боради, ўқитувчисини айтганларини ҳаммасини бажаради, шеърларни ёдлайди, лекин уйда қайтаришни хоҳламайди.
– Ва алайкум ассалом! Фарзандингизни кам эмизганлигингиз сабабли унга раҳмингиз келиши, ўзингизни айбдор ҳис этишингиз билан уни эмизиш фикридан узулмаганлигингиз сабабли бола ҳис туйғуларингизни ҳис этиб у ҳам кўкракдан узулолмаётган бўлиши мумкин. Шундай экан фарзандингиз ўз насибасини олганига иймон келтириб бундай фикрларни тўхтатинг. Ана шунда бола ҳам узулиши мумкин. Шеърларни уйда такрорламаяптими? Демак уйда унга паст баҳо берилишидан қўрқиши мумкин. Ёки боғчада назорат, ёд олиш, дарслар кучли бўлиб, қизингиз уйида шунчаки эркинликни хоҳлар. Ҳар ҳолда ёшини ҳам ҳисобга олингда.