Ассалому алайкум! Рузада вақтлироқ оғиз ёпган бўлса, ундан кейин сув ичиб қўйса ёки у бу нарса еса рўза очилиб кетса, лекин ҳали вақт бўлса қайта оғиз ёпиш мумкинми? Ёки ўша кун қазо бўлган бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бомдод вақти кирганидан то шом вақти бўлгунича еб ичиш мумкин эмас. шу вақтда еб ичса, рўза бузилади. Бундан бошқа пайт еб ичиш жоиз, рўзага таъсирини ўтказмайди, гарчи ният қилиб олган бўлса ҳам. Валлоҳу аълам!