Ассалому алайкум! Мен фарзандларимни каттасига Муҳаммад, 2- фарзандимга Мустафо қўймоқчи эдим, лекин пайғамбарларнинг исми оғирлик қилиши мумкин деб эшитдим. Шу ҳақида тушунча берсангиз, илтимос.
– Ва алайкум ассалом! https://savollar.muslimaat.uz/savol/724
Исм болага оғирлик қилмаган бундан кейин ҳам қилмайди. Ҳозирда одамлар динга нисбатини бериб жуда кўп нарсаларни ўзича тўқиб олишган. Ваҳоланки, уларнинг динимизга заррача ҳам алоқаси йўқ. Исм оғирлик қилади, деган гап ҳам шулар жумласидандир.
عَنْ أَبِي وَهْبٍ الْجُشَعِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: تَسَمَّوْا بِأَسْمَاءِ الْأَنْبِيَاءِ، وَأَحَبُّ الْأَسْمَاءِ إِلَى اللهِ عَبْدُ اللهِ وَعَبْدُ الرَّحْمَنِ، وَأَصْدَقُهَا حَارِثٌ وَهَمَّامٌ، وَأَقْبَحُهَا حَرْبٌ وَمُرَّةُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ. وَاللهُ أَعْلَى وَأَعْلَمُ
Абу Ваҳб ал-Жушаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Анбиёларнинг исмлари ила номланинглар.
Аллоҳ учун исмларингизнинг энг маҳбублари Абдуллоҳ ва Абдурроҳмандир. Энг содиқ исмлар Ҳорис ва Ҳаммамдир. Исмларнинг энг қабиҳи Ҳарб ва Муррадир», дедилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар. Аллоҳ олий ва билгувчидир. Валлоҳу аълам!