Ассалому алайкум! Шайҳ Ҳазратларининг китобларини "Илмни тартиб билан олиш керак" номли мақоладаги тартиб билан ўқиётган эдим. Тезроқ "Руҳий тарбия" китобини ўқимоқчиман. Шунинг учун "Мўминнинг умр сафари" , "Бахтиёр Оила", "Бозор ва унга боғлиқ масалалар", "Кифоя" китобларини кейин ўқисам бўладими. Чунки ҳозир уйланмайман, ҳажга бормайман, савдо қилмайман, таҳорат, намоз, рўза, ғуслга оид масалаларни ўзимга яраша биламан. Шу муборак кунларда бизга ҳам дуо қилишингизни сўрайман! Аллоҳ ўқиганларимизга амал қилишни насиб қилсин.
– Ва алайкум ассалом! Ихтиёрингиз. Аллоҳ амалли илм насиб айласин! Валлоҳу аълам!