Фидя

04:53 / 10.04.2017 | Савол | 2478
Ассалому алайкум! Саволларга жавобингиз учун раҳмат. Бу йилги 1кунлик фидя миқдори 10.000 экан. Ҳозирда рўза тута олмайдиган, касаллиги эса кейинчалик ҳам тузалиши эҳтимоли кам одам 425.000 пенсиясидан фидяни қандай чиқаради. Ўзининг кун кўриши ҳам борку. Аллоҳ сиздан рози бўлсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳаммасини бирданига чиқариш «шарт» дейилган жойи йўқ. Имкони бўлганида чиқараверади. Бу ҳам Аллоҳнинг биз бандаларига бўлган раҳмати. “Дарров чиқар” деганда нима дердик? Ёки “кунига 10.000 эмас, 100.000” деганда нима дер эдик? Малол олмай, астойдил, ихлос билан чиқарилса, Раззоқ Зот Ўзи барака бериб қўяди. Йилига 300.000 нима деган гап?Валлоҳу аълам!.