Амали солиҳга шошилиш вожибдир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кечанинг зулмат бўлакларига ўхшаш фитналар келгунча амалларни қилиб қолишга шошилинг. Ўшанда киши мўмин бўлиб тонг оттириб, кофир бўлиб кеч киритади. Мўмин бўлиб кеч киритиб, кофир бўлиб тонг оттиради. У ўз динини дунёнинг ўткинчи ҳавасига сотади», дедилар». Муслим ва Термизий ривоят қилишган. Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Пайғамбар алайҳиссалом кучли фитна бўладиган замон келишидан олдин солиҳ амалларни қилиб қолишга тарғиб қилмоқдалар. Бу ҳаммага вожибдир. Шундоқ замонлар бўлар эканки, унда одам бир кечаю кундуз орасида иймон ва куфрда тез-тез алмашиб турар экан. Энг даҳшатлиси, банда ўз динини дунё учун сотиб юборар экан. Аллоҳ таолонинг Ўзи асрасин!

Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Етти нарсадан олдин амалларга шошилинг! Сизлар унутилган фақирни, туғёнга кетказувчи бойликни, бузғунчи хасталикни, фоний қилувчи қариликни, шошқалоқ ўлимни ва Дажжолдан бошқа нарсани кутаётганингиз йўқ. Бас, (олдинда) кутилаётган ёмонлик ёки (қиёмат) соати бордир. Соат эса шиддатли ва аччиқдир», дедилар». Термизий ва ал-Ҳоким ривоят қилишган. Шарҳ: Заррача ақли бор одам боласи ўзича бир ўйлаб кўрса, албатта, уни келажакда ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган нарсалар кутаётганини англаб етади. Уларнинг ёмонлигидан қутулиш учун эса ёмонликлардан узокда бўлиш, иложи борича, кўпроқ амали солиҳ қилиш зарур бўлади.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Олти нарсадан олдин амалларга шошилинг: қуёш мағрибдан чиқишидан, Тутундан, Дажжолдан, Доббадан, ўлимдан ва омманинг амридан», дедилар». Муслим ва Аҳмад ривоят қилишган. Шарҳ: «Омманинг амри» иборасида қиёмат кўзда тутилган. Бу нарсалар қиёматнинг аломатлари бўлиб, улар билан ўз ўрнида батафсил танишамиз. Хуллас, банда имкони борида амали солиҳ қилиб қолиш пайидан бўлиши лозим. Аллоҳ таоло уни шунга амр қилган. Бошқа турли баҳоналарни топиб, ибодат, тақво ва яхши амаллар қилишдан ўзини четга олишига амр қилмаган.

Мавзуга оид мақолалар
Зулқаъда уруш ҳаром қилинган тўрт ойнинг биридирҲижратдан аввалги 53 йил, зулқаъда ойи мил. 571 йил декабрьndash давоми...

00:42 / 22.05.2023 2615
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм «Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз давоми...

15:19 / 09.12.2016 3767
Бугун «Muslimaat.uz» сайтида «1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни»га бағишланган «Фарзандлар жаннат давоми...

11:26 / 25.01.2017 4397
Ислом дини ақидаларидан сўз очилганда, қайси мавзуда баҳс юритилмасин, гап Аллоҳ таолонинг чексиз қудратига давоми...

08:14 / 15.11.2016 3458