Ашуро кунининг фазилати
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Муҳаррам ойининг Ашуро, яъни ўнинчи кунида барча самовий динлар тарихида муҳим воқеалар бўлиб ўтганлиги сабабли, бу ойнинг ўнинчи кунига нисбатан «Ашуро» ойи дейиш урфга айланган.
Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилишларича, шу куни Нуҳ алайҳиссаломнинг кемалари «Жудий» тоғи устида тўхтаган, шу сабабли Нуҳ алайҳиссалом шукрона тариқасида шу куни рўза тутганлар.

Бундан ташқари, Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломни Ашуро куни Фиръавннинг исканжасидан қутқарганлиги ҳақида Ибн Аббос розияллоҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: " قَدِمَ النَّبِىّ ُصلى الله عليه وسلم: الْمَدِينَةَ فَرَأَى الْيَهُودَ صِيَامًا يَوْمَ عَاشُورَاءَ ، فَقَالَ : مَا هَاذَا ؟ قَالُواْ : يَوْمٌ صَالِحٌ نَجَّى اللهُ فِيهِ مُوسَى وَبَنِى اِسْرَائِيلَ مِنْ عَدُوِّهِمْ فَصَامَهُ مُوسَى ، فَقَالَ : اَناَ اَحَقُّ بِمُوسَى مِنْكُمْ فَصَامَهُ وَاَمَرَ بِصِيَامِهِ " ( متفق عليه

яъни: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида яҳудийларнинг Ашуро кунида рўза тутганларини кўрдилар ва: «Бу қандай кун?» – деб сўрадилар. Улар: «Бу – Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом билан Бани Исроилни душманларидан қутқарган муборак кун. Шунинг учун Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутганлар», – дейишди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи  васаллам : «Мен Мусога сизлардан кўра ҳақлироқман», – дедилар ва шу куни рўза тутдилар

Жоҳилият арабларининг ҳам Ашуро кунида рўза тутиш одатлари бор бўлган. Ойша онамиз розияллоҳу анҳо қуйидаги ҳадисни марҳамат қиладилар

" كَانَ يَوْمُ عَاشُورَاءَ يَوْمًا تَصُومُهُ قُرَيْشٌ فِى الْجَاهِلِيَّةِ ، وَكَانَ يَصُومُهُ رَسُولُ اللهِ صلعم بِمَكَّةَ ، فَلَمَّا قَدِمَ الْمَدِينَةَ فُرِضَ صِيَامُ شَهْرِ رَمَضَانَ ، فَقَالَ النَّبِىُّ صلعم : اِنِّى كُنْتُ اُمِرْتُ بِصَوْمِ يَوْمِ عَاشُورَاءَ ، فَمَنْ شَاءَ صَامَ وَمَنْ شَاءَ تَرَكَ " ( متفق عليه яъни: «Ашуро куни қурайшийларнинг жоҳилият даврида рўза тутадиган куни эди. Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шу куни рўза тутар эдилар. Мадинага келганларидан кейин Рамазон ойи рўзаси фарз қилинди. Шундан сўнг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Мен Ашуро куни рўза тутишга буюрилган эдим, энди эса хоҳлаган киши рўза тутсин, хоҳлаган киши тарк қилсин», – дедилар
Юқоридаги ҳадисдан маълум бўладики, Исломнинг аввалги даврида Ашуро кунида рўза тутиш мусулмонларга фарз бўлган. Ҳижратнинг иккинчи йилида Рамазон рўзаси фарз қилингач, Ашуро рўзасининг фарзлиги бекор қилиниб, нафл бўлиб қолган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунда рўза тутишнинг фазилати ҳақида:« يُكَفِّرُ السَّنَةَ الْ
مَاضِيَةَ яъни: «Ўтган бир йилда қилинган гуноҳларга каффорат бўлади», – деб марҳамат қилганлар. Яна бошқа бир ҳадисда » (رواه مسلمэса: " افضل الصيام بعد رمضان شهر الله المحرم وافضل الصلاة بعد الفريضة صلاة الليل " (رواه ﻣﺴﻠﻢ яъни: «Рамазон ойи рўзасидан кейинги Аллоҳнинг ойи бўлган Муҳаррам ойида тутилган рўзанинг савоби улуғдир. Фарз намозидан кейин эса кечаси туриб адо этилган нафл намози афзалдир», дейилган. Бундан ташқари, бу кунда қилинган солиҳ амалларга Аллоҳ таоло улуғ ажру мукофотлар беради. Бу кунларда мўмин-мусулмонлар янада саховатли бўлиб, хайру эҳсонни кўпайтирмоқликлари лозим. Чунки хайру эҳсон ибодатларнинг энг улуғларидан бўлиб, унинг эвазига бериладиган савоб ҳам беқиёсдир. Албатта, эҳсонни, авваламбор, оила аҳлларидан, энг яқин қариндошлардан бошламоқлик шарт. Ундан кейин имкон бўлса, қўни-қўшни ва эҳтиёжмандларга мурувват кўрсатиш керак бўлади. Бу хусусда Пайғамбаримиз соллаллоҳулайҳи васаллам шундай деганлар: «Ким бу ойда оиласига марҳамат қилса, яъни рўзғорини бут қилиб берса, Аллоҳ таоло йил давомида унинг ризқига кенгчилик беради». Имом Суфён ас-Саврий ҳазратлари: «Биз ушбу ҳадисни амалда қўллаб кўрдик ва унинг айтилганидек эканлигига гувоҳ бўлдик», – деганлар. Дарҳақиқат, эҳтиёжмандларга хайр-саховат қилиш инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини боғлашга, ўзаро ҳурмат ва тотувлик ҳисларининг ортишига хизмат қилиш билан бирга, дунёвий ишларнинг ривож топишига, оилаларимизга барака киришига ҳам сабаб бўлади. Хайру эҳсон ибодатларнинг энг улуғларидан бўлиб, унинг эвазига бериладиган савоб ҳам беқиёсдир. Албатта, эҳсонни юқорида айтилганидек, авваламбор, оила аҳлларидан, энг яқин қариндошлардан бошламоқлик лозим. Ундан кейин имкон бўлса, қўни-қўшни ва бегоналарга мурувват кўрсатиш керак бўлади.  

Мавзуга оид мақолалар
Бу икки ракъатли намозни «таҳийяти масжид» «масжид саломи» намози дейилади. Ҳанафий мазҳабида имом хутба давоми...

11:38 / 24.05.2017 3927
embedhttpswww.youtube.comwatchv8HRBtPmKHIembed

15:30 / 30.09.2017 53270
Гўзал ўрнакда мужассам бўлиши керак бўлган сифатлардан иккинчиси уммат хизматига шай туришдир. Расулуллоҳ давоми...

10:52 / 12.05.2019 2950
НАСИҲАТ ОДОБЛАРИ    Ўзингиз билганингиздек, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мусулмонлар ичида барча замон ва давоми...

15:51 / 03.04.2019 5211