Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Аввало, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва ота-она, устоз, қариндош-уруғлар тарафидан қурбонлик қилишлик салафи солиҳларимизнинг одатларидан бўлган. Бундай қилишни ўзларини саодати деб билганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги ҳадисда баён қилиб ўтилганидек, икки қўчқорни қурбонлик қилиб, бирининг савобини ўзларининг умматларига бағишлаганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатим бор деб даъво қилувчиларга ҳам у зот томонидан қурбонлик қилиш муносибдир. Бу ҳам у зотни бизни қурбонлигимизга муҳтожликлари туфайли эмас. Шояд, шу амалимиз у зотнинг шафоатларига сабаб бўлиб қолса, деган умиддадир.
Улуғларимиздан Абдураҳмон раҳматуллоҳи алайҳ қурбонлик кунига алоҳида тайёргарлик кўриб, у кунда етмиштага яқин қурбонлик қилар эдилар. Улардан бирини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга, бошқаларини ота-она, устозлари номидан қурбонлик қилар эдилар. Ваҳоланки, у кишини хонадонида баъзан йўқчиликдан қозонлари қайнамай ҳам қолар эди.
Савол: Ўлган одам тарафидан қурбонлик қилса қандай амалга оширади?
Жавоб: Ўлган одам тарафидан ва ўлган одам учун қурбонлик қилишнинг бир неча сурати бор.
Савол: Маййит тарафидан қурбонлик қилиш афзалми ёки унинг қийматини садақа қилиш афзалми?
Жавоб: Қурбонлик кунларида қийматни садақа қилгандан кўра, қурбонлик қилиб савобини бағишлаш афзалдир. Қурбонлик сотиб олиб, унинг қонини тўкишдан ҳосил бўлган савоб қийматини садақа қилиш билан ҳосил бўлмайди.