Ҳуснбузар (угри)га қарши чоралар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

1. Кўпинча балоғат ёшгача (ўғил-қизларда) угри гормонлар таъсирида пайдо бўлади. 2. Баъзида угри киши организмида бошқа касалликлар, чунончи меъда-ичак, жигар, асаб касалликлари борлигидан далолат беради. Сабабини шифокор аниқлайди. Агар юқоридаги касалликлардан биронтаси бор бўлса, зудлик билан ўша касалликни даволаш зарур.

3. Угри тошганда сут ва сут маҳсулотлари, мева, сабзавот, ошкўкларни ва уларнинг шарбатларини истеъмол қилиш лозим. 4. Угрини асло сиқмаслик, игна билан йирингини чиқармаслик, совуқ, ифлос сув, ифлос қўл теккизмаслик керак. Акс ҳолда мияга таъсир қилиши мумкин ва ўрни доғ бўлиб қолади. 5.. Аччиқ, шўр, ўткир, ёғли, ширин таомлар, спиртли ичимликлар, тамаки, нос чекиш мумкин эмас. 6. Ҳадеб ойнага қараб асабийлашмаслик, сиқилмаслик керак. Қанчалик кайфият яхши бўлса, шунчалик иммунитет кучаяди. 7. Ёғли гўшт, сут маҳсулотлари, балиқ, дудланган масаллиқлар емаслик, қанд, асал, мураббо ва бошқаларни эса камроқ истеъмол қилиш зарур. 8. Ҳар қандай ёшда угри тошган одамларнинг юз териси ёғли бўлади, зеро бунда тери кўплаб ёғ ажратади. Шунинг учун бундай одамлар кунига 2 маҳал (эрталаб, кеч) ёки бир марта юзини атир совун (айниқса,«Лесное», «Борно-тимоловое» ва бошқа совунлар) билан қайнаган сув (илиқ ҳолда) ёхуд доривор ўтлар қайнатмаси (дамламаси) билан ювиш лозим. 9. Юзни ювиш учун ромашка ёки беда барглари қайнатмасини ишлатиш фойдали. 10. Угри тошганда крем ва пардоз учун ишлатиладиган ҳар хил моддалардан (кимёвий) фойдаланиш зарарлидир. 11. Икки ошқошиқ қичитқи ўтига (крапива) 400 мл қайноқ сув қуйинг ва 2 соат тиндириб, докадан сузиб олинг. Бу суюқликни кунига 3-4 марта овқатдан 20 дақиқа олдин бир пиёладан ичинг (100-200 гр), илиқ ҳолда бўлсин. 12. Бир неча кундан кейин бу муолажангизга чака-муғни (лопух) қўшинг: бир ошқошиқ лопух илдизининг талқонини 0,5 литр сувда 10 дақиқа қайнатинг, паст оловда. Уни ҳам худди крапива қайнатмасидек ичинг. 13. Агар сизнинг юз терингизда тешикчалар кенгайган бўлса, пудра ва ёғли кремларни ишлатманг. Бунда терини лимон шарбати билан артиш тавсия этилади. 14. Тўғри ва соғлом ҳаёт кечириш тарзига амал қилиш лозим (овқат, иш, дам олиш, уйқу, бадантарбия).

 
Мавзуга оид мақолалар
39 « ». . Ўттиз тўққизинчи ҳадис Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

14:41 / 08.06.2018 4043
Эрининг ижозатисиз бирор жойга, ҳатто отаонасини кўргани ҳам бормайди. Хотин эрининг кийимларини давоми...

21:13 / 05.06.2023 1750
Намозни ўз вақтида ўқиш Аллоҳнинг амрдир. Ҳар бир намознинг вақти алоҳидадир. Бундан бошқа вақтда бир неча давоми...

14:32 / 16.05.2017 4069
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Қиз болалар таълими хусусида гапирадиган бўлсак, қизларни албатта ўқитиш шарт. давоми...

22:25 / 06.06.2023 2193