Болакайнинг дуоси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

   Кичик бир болакай денгиз бўйида кўзларини бир нуқтага тикиб ўтирарди. Бир соатдан бери ўтирган бу боланинг ҳоли яқин жойда ўтирган бир қариянинг диққатини ўзига тортди. Қария боланинг ëнига бориб: — Ҳа, ўғлим, хорманг. Бугун денгиз жуда ҳам чиройлими-а? – деди. Болакай қарияга қарамасдан: — Лекин бугун шамол бор, деди. Коптогим денгизга тушиб кетиб, шамол билан анча узоққа кетиб қолди. — Агар ëш бўлганимда, сузиб бориб коптогингни олиб берардим,– деди боланинг ëнига ўтирган қария. Бола жавоб бермади. Кўз олдидан узоқлашиб кетаëтган коптогига қараб ўтиришда давом этди. Қария сокин овоз билан: — Умидингни ҳеч қачон сўндирма. Менимча, дуо қилсанг, яхши бўлади,– деди. Бола қувонч билан: — Дуо қилсам, коптогим қайтиб келадими?– дея сўради. — Агар Аллоҳ истаса, қайтиб келади. Агар қайтиб келмаса ҳам, дуоларингнинг савоби сенга етади. Болакай қариянинг гаплари ҳақида озгина ўйланиб, орқасидан бувасидан ўрганган дуоларни ўқий бошлади. Кейин коптоги қайтиб келиши учун Аллоҳдан ëрдам сўради. Лекин бу унинг дардига дармон бўлмади. У коптокни олиш учун узоқ вақт ҳаракат қилган, ҳатто байрамда олган пулларини ҳам копток учун асраб қўйган эди. Ҳозир копток қайтиб келишига биргина имконият шамолнинг ўз йўналишини ўзгартириши эди. Лекин денгиз катта, копток эса кичик. Кечга яқин ҳаво ўзгарди. Қуëш ботиши арафасида балиқчилар денгиздан қайта бошлади. Уйига коптоксиз кетишни истамаган болакай қария билан бирга ўтириб балиқчиларни кутарди. Қария балиқни ҳар доим Карим балиқчидан харид қиларди. Кўзи билан Каримни излаб топган отахон: — Овингиз бароридан келган бўлса керак, иншааллоҳ,– деди. Карим балиқчи ëнидаги қутига ишора қилиб: — Бу сафар балиқ оз, – деди. — Дуо қилмадингизми?– дея гапга аралашди болакай. Умидингизни асло йўқотманг! Карим балиқчи болакайнинг бошидан силаб: — Дуо... Дуо қилсам, балиқ тутаманми?– деди. — Тута олмасангиз ҳам, дуоларингизнинг савоби сизга етади. Мен ҳозиргина ўргандим буни. Карим балиқчи бу гапни биринчи маротаба эшитаëтган эди. — Мен ҳам энди ўргандим. Буни менга кичкина ўқитувчи ўргатди,– деди балиқчи. Бу гапларни эшитиб болакай жуда қувонди. Копток унинг эсидан ҳам чиқиб кетган эди. Балиқчи кемасига қайтиб чиқди ва қўлига бир копток олди. Уни болакайга узатиб: — Ўқитувчиларнинг хаққини адо этиш қийин. Бу коптокни денгиздан топиб олдим,– деди. Болакай худди туш кўраëтгандек эди. Кутилмаган нарсалар бўлаëтган туш. Атрофга қаради. Ҳаммаси ҳақиқий. Балиқчи ҳам, кема ҳам, қария ҳам... Копток қўлида. Уни қаттиқ қучоқлаб, кўзларида ёш билан Аллоҳга ҳамд айтди ва яна дуо қиларди...
Интернет материаллари асосида тайёрланди
 
 
Мавзуга оид мақолалар
Оила ва оилавий ҳаётнинг моҳияти Рус тилидан Азиза Жалолиддинова таржимаси Инсонлар жуфт қилиб яратилганининг моҳияти нимада Қуръонда бу ҳақда нима давоми...

02:23 / 04.01.2018 6651
      Мусулмон оламининг энг улуғ алломаси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жанобларига Улуғ Ҳазрат ўлди деб, барча инсон йиғлади. Барча инсон не экан, еру давоми...

21:15 / 02.02.2017 7808
Расм дарсидан дарс берувчи муаллим бошланғич синф ўқувчиларига баҳор манзарасини чизишни буюрибди. Бир ўқувчи қиз Қуръон расмини чизибди. Ўқувчи қизнинг давоми...

19:04 / 26.12.2016 3318