Қандай ҳолатда ухлаш фойдали?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

qanday-yotish-yaxshi

    Аниқланишича, сизнинг уйқудаги ҳолатингизга кўп нарса боғлиқ экан. Одатда, буни уйқудаги умуртқанинг ҳолатига боғлашарди. Аммо бу бош мияга ҳам жуда муҳимлиги аниқланди. Олимлар бундан атиги 3 йил олдин миянинг токсинлардан тозаланиш жараёнини аниқлашди. Бошқа ҳолатларда бу ишда организмга лимфалар ёрдам беради. Аммо мияда бу ҳолат йўқ. 2012 йилда АҚШнинг Рочестер университети олимлари тадқиқотнинг янги услублари орқали буни кашф қилишди. Уни глимфатик тизим деб аташди. «Лимфа» и «глия» сўзларидан олинган бу сўз ҳолатни аниқ акс эттиради. Чунки глия нейронларни ўраб турувчи ҳужайралар бўлиб, кундузи глия асаб ҳужайраларига асосий ишини бажаришда ёрдамлашади, тунда эса улар дам олаётганда уларда йиғилиб қолган токсинларни фаол равишда чиқиб кетишига кўмаклашади. Хусусан, икки токсик оқсил: амилоид ва тау Альцгеймер ва Паркинсона касалликларига сабаб бўлувчи ҳисобланади.

Яқинда маълум бўлдики, глимфатик тизим ёнбошда ухлаганда яхши ишлайди, чалқанча ётганда унча яхши фаолият олиб бормайди, қоринда ухлаганда эса, умуман, ёмон. Бундай ҳолатда токсинлар чиқиб кетиш йўли ёпилиб қолади, шунинг учун ҳам улар мияда қолиб кетади.

«Аргументы и Факты» ҳафтаномаси, № 47 18/11/2015 газетасидаги мақоладан олинди

Муаллиф: Александр Мельников

Мавзуга оид мақолалар
Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нега болалар ухлашни унчалик ёқтиришмайди Айниқса, туш пайтида оналари уларни давоми...

20:32 / 14.10.2016 4076
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Муҳтарама сайтимиз давоми...

07:22 / 09.02.2017 3542
.У Зот субҳни ёритувчидир. У Зот тунни сукунат, қуёш ва ойни эса ҳисоб воситаси қилиб қўйди. Бу Азиз, Алим давоми...

22:13 / 27.08.2020 4228
Улар Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт. Ва давоми...

10:03 / 03.02.2019 3197