Таъзиямизни қабул қилинг
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биз Muslimaat.uz ходим ва ходималари «Islom.uz» портали ходимлари Озод Мунавварга ва оила аъзоларига холаларининг вафотлари муносабати ила, Мадиёров Даврон Фахриддин ўғлига ва оила аъзоларига падари бузрукворилари Мадиёров Фахриддин Турғунбой ўғлининг вафотлари муносабати ила чин қалбдан таъзия изҳор қиламиз. Ул азизларимизга мусибатларида шерик эканимизни билдирадимиз.

Аллоҳ таоло марҳумларимизни раҳмат айлаб, жойларини жаннатдан қилган бўлсин. Сўроқларини осон қилиб, қабрларини нурга тўлдирсин. Барчаларини мағфират этсин.  Ётган жойларини ва охират манзилларини жаннат айласин.

Аллоҳ таоло мусибатга учраган азизларимизга сабру жамил берсин. Бу мусибатларига сабр қилганлари учун ажрларини кўпайтириб берсин. Учраган мусибатлари ўрнига яхши эвазларни ато қилсин. Омин!

Ушбу сатрларни ўқиётганингизда марҳумларнинг ҳақларига дуои хайрлар қилишингиздан умидвормиз.

«Ва сабрлиларга башорат бер. Улар мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», дерлар».

Мавзуга оид мақолалар
Таниқли шоир Ботиржон Эргашевнинг Аллоҳимга айтиб бераман, Жонинг соғ бўлсин каби шеърий тўпламлари давоми...

21:00 / 05.01.2020 6015
16. Барча одамларга очиқ чеҳрали, меҳрибон ва мулойим бўлиш. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

13:30 / 10.11.2016 5711
  Олд тарафдан чиққан ел таҳоратни кетказмайди, чунки у ҳақиқий ел эмас. Икки йўлдан бошқа жойлардан давоми...

10:37 / 04.05.2017 6823