Таяммум ҳақида
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Таяммум» сўзи луғатда «қасд қилиш» маъносини билдиради. Шариатда эса: «Аллоҳга қурбат ниятида покловчи тупроқ моддасини махсус сифат ила икки қўл ҳамда юзга суртиш таяммумдир».

 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга у Зотнинг сафарларидан бирига чиқдик. Байдаа ёки Зотул Жайшда эканимизда мунчоғим узилиб кетди. Уни ахтариш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб қолдилар. У киши билан бирга одамлар ҳам туриб қолишди. Уларнинг сувлари йўқ эди. Одамлар Абу Бакрнинг олдига бориб:

«Оишанинг нима қилганини кўрмайсанми?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва у киши билан бирга одамларни ҳам тутиб қолди-ку! Одамлар сув бор жойда ҳам эмаслар, ўзлари билан сувлари ҳам йўқ», – дедилар.

 Абу Бакр келганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сонимга бошларини қўйиб, ухлаб қолган эдилар. Бас, у (Абу Бакр) менга:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва одамларни тутиб қолдинг. Улар сув бор жойда ҳам эмаслар, улар билан сувлари ҳам йўқ», – деди.

Абу Бакр мени итоб қилиб, Аллоҳ нима дейишини хоҳлаган бўлса, ўшани деди ва қўли билан биқинимга турта бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сонимга бошларини қўйиб ётганларигина мени қимирлашдан манъ қилар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ухлаб туриб, сувсиз бўлиб қолдилар. Бас, шунда Аллоҳ таяммум оятини нозил қилди: «Бас, пок тупроқ ила таяммум қилинглар».

Усайд ибн Ҳузайр (у нақиблардан бири эди):

«Эй, Оли Абу Бакр, бу сизнинг биринчи баракангиз эмас», – деди. Оиша айтадики:

«Сўнг мен минган туяни турғизган эдик, мунчоғимни ўшанинг тагидан топдик».

Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Таяммум таҳорат ва ғуслдан қуйидаги ҳолатларда ўринбосар бўлади:

Сув бир мил узоқда бўлгани, беморлик, совуқ, душман, чанқоқ, асбоб йўқлиги, аввалбошдан ёки давом эттириш ила ийд намозини ўқиш ёки валийдан бошқага жаноза намози каби ўринбосари йўқ нарсанинг ўтиб кетиши хавфи туфайли сув ишлатишдан ожиз бўлганда.

 
Мавзуга оид мақолалар
Яқинда Ислом феминизмга қарши деган гапни эшитиб қолдим. Ўзим бу фикрга мутлақо қўшилмайман. Аввал давоми...

21:00 / 23.09.2019 4791
Вожиб. Шариат жазм ила, аммо қатъий бўлмаган далил билан талаб қилган амал вожибдир. Фитр садақаси, давоми...

12:29 / 21.04.2017 6088
Кунига ўн оятдан ёдланса, 1 йилу 9 ойу 3 кунда.Кунига ярим бетдан ёдланса,3 йилу 4 ойу 24 кунда.Кунига бир бетдан давоми...

21:48 / 03.04.2023 2983
quotБатаҳқиқ, сизлар учун Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр давоми...

21:32 / 07.10.2023 1945