Таяммумнинг тарзи ва уни бузувчилар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Таяммумнинг тарзи.

У икки зарбадан иборат бўлиб, бир зарбадан ке­йин юзга масҳ тортилади. Яна бир зарбадан кейин икки қўлга, чиғаноқларини қўшиб масҳ тортилади.

Ер жинсидан бўлган ҳар бир пок нарсага, агар чанги бўлмаса ҳам, зарба берса, бўлади. Тупроқни ишлатиш имконига эга бўлиб туриб, чангга таяммум қилса, бўлади. Уни намозни адо қилиш нияти ила қилинади. Уни вақт киришидан ва рафиқдан сув сўрашдан олдин қилса ҳам, тўғри бўлади.

 Битта таяммум ила истаганича намоз ўқийверади.

***

Таяммумни бузувчилар.

Таяммумни унинг аслини (таҳорат ва ғуслни) синдирадиган нарса ва кишининг покланишга кифоя қиладиган сувга қодир бўлиши синдиради. Муртад бўлиши синдирмайди.

Сув топишдан умиди бор киши учун намозни охирги вақтида ўқиши мандубдир. Агар яқин жойда сув борлигини тахмин қилса, уни бир камон ўқи етадиган масофагача қидириши вожибдир. Юкида сув борлиги эсига тушиб қолса, намозни қайта ўқимайди.

Таяммум ҳақидаги ушбу қисқа жумлалар ўзида жуда ҳам кўп маъноларни ва шаръий амалларни жамлагандир. Энди уларни бирма-бир ўрганиб чиқайлик.

Таяммум таҳорат ва ғуслдан қуйидаги ҳолатларда ўринбосар бўлади:

Таҳорат ва ғусл қилмоғи лозим бўлган киши сув ишлатиш имконидан маҳрум бўлса, сув ўрнига тупроқни ўринбосар қилиб, таҳорат ва ғуслнинг ўрнига таяммум қилади.

 Аллоҳ таоло «Моида» сурасида:

«Агар бемор ёки сафарда бўлсаларингиз ёхуд бирорталарингиз таҳоратхонадан келса ёки аёлларга яқинлик қилса-ю, сув топа олмасаларингиз, бас, покиза тупроқ ила таяммум қилинглар. Ундан юзингизга ва қўлларингизга масҳ тортинглар. Аллоҳ сизларга қийинчилик туғдиришни истамас. Аммо сизларни поклашни ва сизларга Ўз неъматини батамом қилиб беришни истайдир. Шоядки, шукр қилсангизлар», деган (6-оят).

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, пок тупроқ, агар ўн йилгача сув топа олмаса ҳам, мусулмоннинг покланиш воситасидир. Қачон сув топса, уни баданига етказсин. Албатта, ўша хайрлидир», – дедилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилишган.

 
Мавзуга оид мақолалар
Асри саодатда яшаб ўзлари Иймон лаззатила давр сурдилар. Саҳобалар жами йиғилиб бир кун Оталар давоми...

09:26 / 05.02.2017 4762
Ассалому алайкум, ўзбек халқи Бугун сизга Ўзбекистоннинг пойтахти Тошкентдан салом йўллаб турибман Бу давоми...

15:22 / 17.11.2017 2067
Ҳаммамиз китоб ўқишнинг фойдали эканлигини эшитганмиз. Лекин унинг фойдалилиги айнан нимада1. Мутолаа давоми...

22:30 / 14.09.2023 2524
ТАСКИН 10 март Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари раҳматуллоҳи алайҳ вафот қилган кунлари кечаси давоми...

10:27 / 08.04.2019 8666