Изтироб
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Изтироб

Одам одам кўзини ўйса,

Ҳамиятсиз яшамоқ душвор.

Ота-бола бир-биридан тўйса,

Иймонни бўғма, қўйиб юбор.

Ҳаромлардан қочмаса инсон,

Мол-дунёнинг кетидан қувса.

Гуноҳдан қийналмаса виждон,

Бахт наҳотки бойликда бўлса?!

Дастурхон-чи неъматга тўла,

Кимда аза, бизда қаҳқаҳа.

Ҳидоят-чун қиламан нола,

Биз ҳам энди мусулмонмиз-а!

Нафсингни тақво-ла азобла,

Ўлдир гуноҳни савоб билан.

Ҳаққа эгил, юрма гуноҳ-ла,

Робдан энди ҳидоят тилан.

Иймон ила кўнгил хотиржам,

Энди бу тил-дил “Аллоҳ!” десин.

Иймон ила ҳасад бўлмас жам,

Ҳақсиз урса юрак, ит есин!

Фарҳодбек Жўраев

 
Мавзуга оид мақолалар
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоған ўзининг Кубага қилган расмий ташрифида, у ерда масжид қуришни таклиф давоми...

11:41 / 02.02.2017 6603
 Айтайлик, сен қушларнинг бир турини тарбия қилмоқчисан. Бунинг учун нима қилган бўлардинг Албатта, у ҳақида давоми...

12:17 / 15.05.2017 4969
Бола онасидан сўради Нима учун йиғлаяпсиз Онаси жавоб берди Чунки мен аёлман. Бола деди Мен тушунмадим. Она давоми...

16:36 / 24.01.2017 6420