Исмалоқли сомса
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[embed]https://www.youtube.com/watch?v=7LdDHEaJ-s8[/embed]

Исмалоқли сомса.

Ассалому алайкум! Бугун сизлар билан кўпчиликка севимли ҳамда фойдали бўлган исмалоқли сомса тайёрлаймиз. Қиймаси учун керакли масаллиқлар: 2кг исмалоқ, 1та анор , 3-4 та дона пиёз, 2ош қошиқ қизил булғори эзмаси, ёнғоқ, туз, 2ош қошиқ янчилган кашнич уруғи, 1 ош қошиқ саммам, (зиравор) 1 чой қошиқ оқ мурч, 1ош қошиқ эзилган саримсоқ пиёз, 1чой қошиқ лимон кислотаси, 100 гр анор қиёми, 0,5 ст зайтун ёғи

Тайёрланиши: Исмалоқни тўғраб оламиз сўнгра туз сепиб бироз тузни тортгач ювиб сувини яхшилаб силқитамиз. Кейин тартиб билан зираворларни қўшамиз: қизил булғори эзмаси, кашнич уруғи, саммам, мурч, саримсоқ пиёз, лимон кислотаси, тўғралган кашнич, туз, зайтун ёғи, анор қиёми. Қолган масаллиқларни ҳам қўшиб, аралаштирамиз. Охирида анор донини қўшамиз. Зувалачалар қилиб тиндириб кўйилган хамирни ёйиб, сомсаларимизни ҳар хил шаклда тугиб оламиз. Ёғланган листга териб, юзига тухум сариғи суриб, 250 даража ҳароратда газ печида кизаргунча пиширамиз.

Ёқимли иштаҳа!

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
23   « » . , , , , , давоми...

22:38 / 29.05.2018 5173
Дубайда дунёдаги биринчи экологик тоза масжид қурилиши тугалланмоқда. Gulfnewsнинг хабар беришича, давоми...

14:52 / 15.09.2015 4481
Аҳли Ислом дунёсида табаррук зотдир, Қуръон, ҳадис илмлари қалбида ёддир, Қайси юртга қадам қўйса, шу юрт давоми...

10:19 / 05.02.2017 7109
embedhttpswww.youtube.comwatchvHNL9UDQy1UEembed

18:46 / 13.08.2018 5487