Хало одоблари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Қазои ҳожат қилмоқчи бўлган шахс Аллоҳ таолонинг исми ёзилган, шунингдек, малоикалар, «Азиз», «Карим», «Муҳаммад», «Аҳмад»га ўхшаш улуғ исмлар ёзилган нарсаларни ўзи билан бирга олмаслиги керак.

 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачонки халога кирсалар, узукларини ечиб қўяр эдилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

 Маълумки, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг узукларида «Муҳаммадур-Расулуллоҳ» деган ёзув бор эди. Подшоҳларга мактуб юборсалар, ўша узукни муҳр қилиб босар эдилар. Узукда Аллоҳнинг исми ёзилган бўлгани учун ҳам, халога кирганларида уни ечиб қўяр эдилар.

Шунга биноан, Аллоҳнинг исми ёзилган нарса билан, айниқса, Қуръон билан халога кириб бўлмайди.

 2. Оёқ ва бош кийими ила истинжо қиладиган нарсаси ва сувини тайёрлаб олиб, кейин халога кириши керак.

 3. Халога кирганда аввал чап оёғини ичкарига қўяди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларида келган дуони ўқийди:

 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачонки халога кирсалар:

«Аллоҳумма инний аъуузу бика минал хубуси вал хобааиси» – «Аллоҳим, Сендан эркак ва урғочи ифлослар (шайтонлар)дан паноҳ тилайман», – дер эдилар».

Бешовлари ривоят қилишган.

 Ушбу дуони хало очиқ жойда бўлса, қазои ҳожатга тайёрланаётган вақтда, махсус жойда бўлса, унга киришдан олдин ўқиш керак. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуони доимо ўқир эдилар.

 Эркак ва урғочи шайтонлардан паноҳ тилашнинг ҳикмати шуки, одатда, хало жойида Аллоҳ таолонинг номи зикр этилмагани учун, эркак-урғочи шайтонлар у жойни ўзига қароргоҳ қилиб олган бўлади. Аллоҳ таолодан паноҳ сўрамай кирган одамга зарар етказишлари мумкин.

Шунинг учун ушбу ҳадисдаги дуони ёдлаб олиб, халога киришдан олдин ўқишни одатга айлантириш ҳар бир киши учун зарурдир.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Жинларнинг кўзлари билан одам боласининг аврати орасидаги тўсиқ қачон бирларингиз халога кирса, Бисмиллаҳи, демоғидир», – дедилар».

Термизий ва Аҳмад ривоят қилишган.

Одам боласи халога киришдан олдин «Бисмиллаҳ»ни айтса, бу унинг авратини жинларга кўрсатмайдиган тўсиқ бўлар экан.

Уламоларимиз иккала ҳадисни жамлаб, халога кираётган одам: «Бисмиллаҳи, Аллоҳумма инний аъуузу бика минал хубуси вал хобааиси», дейиши керак, дейдилар.

Халодан чиқаётганда эса имом Ибн Можа қилган ривоятга биноан, «Алҳамду лиллаҳиллазий азҳаба анний ал-азаа ва аъфаний» дейди.

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон халодан чиқсалар:

«Алҳамду лиллааҳиллазий азҳаба анний ал-азаа ва аъфаний», – дер эдилар».

Ибн Можа ривоят қилган.

4. Ўтирганда оғирлигини чап оёғига солиб ўтиради. Икки оёғининг орасини кенг қилиб ўтиради. Ўшанда, чиқадиган нарса осон чиқади.

Суроқа ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни чап оёққа суяниб, ўнгини тик тутмоққа амр қилдилар».

Имом Тобароний ривоят қилган.

5. Заруратсиз гапирмайди.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Икки киши қазои ҳожатни ирода қилиб чиқиб, авратларини очиб гаплашавермасин. Чунки Аллоҳ азза ва жалла бундан ғазабга келур», – дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам та=орат ушатаётганларида бир киши яқинларидан ўтаётиб салом берган эди, алик олмадилар».

Муслим, Термизий, Насаий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Та=орат ушатаётган одамга салом бериб бўлмаслиги, салом берган одамга та=орат ушатаётган одам алик олмаслигини ушбу ҳадисдан билиб оламиз. Бундан олдинги ҳадисда эса қазои ҳожат пайтида оддий гап ҳам гапириб бўлмаслиги айтилган эди.

6. Ҳожатдан ташқари қолиб кетмайди.

Чунки халода кўп қолиш бавосир ва жигар хасталигига сабаб бўлиши мумкин.

7. Ўтириб сияди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо ўтириб сийганлар. Саҳобаларни ҳам тик туриб сийишдан қайтарганлар.

Имом Термизий қилган ривоятда ҳазрати Умар ибн Хаттоб:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг тик туриб сияётганимни кўриб:

«Эй Умар, тик туриб сийма», – дедилар. Шундан кейин ҳеч тик туриб сиймадим», деганлар.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Ким сизга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб сияр эди, деса, тасдиқ қилманглар. У киши фақат ўтириб сияр эди».

Имом Аҳмад, Термизий ва Насаий ривоят қилишган.

8. Шамол турган тарафга, сувга, қабристонга, йўлга, одамлар дам оладиган жойларга, ердаги ёриқ ва тешикларга, меваси бор дарахтнинг тагига ва ғусл қиладиган жойига сийиб бўлмайди.

9. Қазои ҳожатни қиблага олдини ёки орқасини тўғрилаб қилиб бўлмайди.

Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон қазои ҳожатга борсангиз, қиблага юзланманг ва унга ортингизни ҳам ўгирманг», – дедилар».

Бешовлари ривоят қилишган.

10. Қазои ҳожат қилаётган шахс осмонга, фаржига ва ўзидан чиқаётган нарсага назар солмайди. Қўли билан ҳар нарсаларни ушламайди. Ўнгга ва чапга алангламайди, мисвок қилмайди.

Мавзуга оид мақолалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳини таниганимга ҳали энди тўрт йилдан бироз ошди. Ўша давоми...

06:34 / 03.02.2017 4795
 Оила қуришга одатда эркак томон ҳаракат бошлайди ва энг аввал муносиб келин ахтаришга киришилади. Қандоқ давоми...

09:44 / 27.10.2016 4317
embedhttpswww.youtube.comwatchvuSmdyB5NYoembed Қайлали ҳинд кабоби Ассалому алайкум Ошхонамизга хуш келибсиз Бу таомнинг давоми...

08:08 / 17.03.2017 5274
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам равзаларида бўлсам, айтмоқчи бўлганларим Қачон сизга етарман, Ё давоми...

19:27 / 24.11.2016 3968