Ҳажга тайёргарлик кўрувчилар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  ҲАЖНИНГ ФАРЗЛАРИ 1. Эҳром. 2. Арафотда туриш. 3. Тавофул ифоза қилиш.     ҲАЖНИНГ ВОЖИБЛАРИ 1. Сафо ва Марва тепаликлари орасида саъй қилиш. 2. Муздалифада туриш. 3. Шайтонга тош отиш. 4. Сочни олдириш ёки қисқартириш. 5. Тавофул видо қилиш. 6. Қирон ва таматтуъ ҳажини ният қилганларга қурбонлик сўйиш.   ҲАЖНИНГ СУННАТЛАРИ 1. Эҳромга кириш учун ғусл қилиш. 2. Эҳромга кириш пайтида хушбўй суртиш. 3. «Лаббайка»ни айтиш. 4. Тавофул қудум қилиш. 5. Тавоф чоғи етти марта узлуксиз айланиш. 6. Саъйнинг етти марта бориб келишини кетма-кет қилиш. 7. Саъйда таҳоратли бўлиш. 8. Арафот кечаси Минода ётиб қолиш. 9. Биринчи тош отгандан кейин қурбонлик сўйиш. 10. Тош отишни кечасига қолдирмаслик. 11. Ташриқ кечалари Минода ётиш.  

ҲАЖГА ТАЙЁРГАРЛИК кўрувчилар

Ҳажга жисмоний ва моддий ҳаракат қилаётган бахтлилар, аввало, маънавий ҳаракатни бошланг. Лозим бўлган китоб ва манбалар билан яқиндан танишиб, керакли маълумотларни чуқур ўрганиб олинг. 1. Аҳли аёли ва яқин кишиларини тақвога буюрсин.

2. Кимда ҳаққи ёки қарзи бўлса гувоҳлар олдида ҳужжатлаштириб, аниқлаб қўйсин ёки қарзини узсин. 3. Ота-оналари ҳаёт бўлсалар, уларнинг розиликлари ва дуоларини олсин. 4. Аллоҳ таолога астойдил тавба қилсин, гуноҳларини такрорламасликка қарор қилсин. 5. Зулм етказган, хафа қилган кишиларидан узр сўрасин.                                                             6. Қилаётган ҳаж ибодатидан Аллоҳни розилигини ва охиратини ободлигини кўзласин.

7. Дунё ва унинг зийнатларини, риёкорлик, ном чиқариш, фахрланиш каби нарсаларни хаёлига келтирмаслик керак. 8. Ҳаж сафари билан овора бўлиб бошқа ибодатларга эътиборсизлик қилмаслиги лозим. Айниқса, намозга эҳтиёт бўлсин. 9. Сафар чоғида доимо Аллоҳни зикр этиб юриши лозим. 10. Ўзларини хор тутиб юришлари зарур.

11. Жисм, қалбни ва либосни пок сақлаш.                                                                                                           12.. Тил ва атрофдагилар билан бўладиган муомалага эътиборли бўлиш.

13. Ўзининг ибодатини дея ўзганинг вужудига озор бермаслик зарур. 14. Ҳар бир ўринда ўз дуосини айтиш. 15. Ҳар бир амални тартибига эътиборли бўлиб бажариш.

16. Ҳожиларга сув улашиш. 17. Макка ва Мадина шаҳарларининг муқаддаслигини ёдда тутиш.

18. Муҳим воқеалар бўлиб ўтган жойларни зиёрат қилиш.(Қубо, Қиблатайн масжидлари, Уҳуд тоғи.) 19. Ҳожи бўлгач, ҳар томонлама ибратли бўлиши кераклигини ёдда тутиш. 20. Ҳадялар ҳариди билан машғул бўлишдан тийилиш.

 

«Ҳадис ва Ҳаёт» китоби асосида тайёрланди.

Мавзуга оид мақолалар
Фаластинлик кекса муслима аёл ҳаж амалларини бажараётган вақтда кутилмаган совғага эга бўлди 70 йиллик давоми...

13:26 / 16.02.2017 3983
Биз осмондан ўлчов ила сув тушириб, уни ерга жойлаштирдик. Албатта, Биз уни кетказишга ҳам давоми...

19:40 / 14.04.2019 3997
Даъват ошкор этилганда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига келган динга икки йилу уч ой давоми...

08:14 / 21.01.2017 3814
  Зарифа Қосимова 1959 йил 22 июнда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1966 йилда  Олмазор тумани аввалги давоми...

10:36 / 30.01.2017 5736