Тилларда достон бўлган «Муҳаммад – Аллоҳнинг Расули» фильми Mосквада
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

6 февраль куни Москванинг  «Каро 11 Октябрь»  кинотеатрида Эрон тарихида энг қиммат деб тан олинган «МуҳаммадАллоҳнинг Расули» фильмининг тақдимоти бўлади. Тақдимотга фильм режиссёри Мажид Мажидийнинг ҳам ташриф буюриши кутилмоқда.

Таниқли режиссёр Мажид Мажидийнинг «Муҳаммад – Аллоҳнинг Расули» номли фильми Эрон кинематографияси тарихида энг қиммат лойиҳа ҳисобланади.  Илк бор Эронда  2015 йилнинг 27 августида намойиш этилиб, бир ондаёқ томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлган бу фильм, Пайғамбаримиз  соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болалик йиллари  ҳақида сўзлайди. Фильм «Пайғамбар Муҳаммаднинг ҳаёти» трилогиясининг биринчи қисми ҳисобланади.

Суратга олиш ишлари ўн йил давом этиб, 50 млн. долларга яқин маблағ сарф қилинган. Лойиҳага Эроннинг энг машҳур актёрлари – Маҳди Пакдел, Алиреза Шожа Нури, Мохсен Танабандехлар жалб қилинган. Шунингдек, иш жараёнида  бошқа мамлакатлардан мутахассислар ҳам қатнашганлар.  Ижодида  учта фильми «Оскар» мукофотига сазовор бўлган монтажчи-оператор Витторио Стораро, монтажчи Роберто Перпиняни, махсус эффектлар саҳналаштирувчиси Скотт Андерсон ва ўнга яқин кино оламидаги мутахассислар иш олиб борган. Фильм тақдимоти бир қанча бошқа мамлакатларда ҳам бўлиб ўтиб, катта шуҳрат қозонган.

Суратнинг юқори сифатлилиги  бугунги кун Эрон киносанъатининг ташриф қоғозига айланди десак, муболаға бўлмайди. Иш жараёни давомида қўлланган янгича технологиялар Эрон кинематогрофиясининг жаҳон киносаноатида муносиб ўрин эгаллай олишига  яққол далилдир.

манба: «musulmanka.ru»

Мавзуга оид мақолалар
             Намоз араб тилида «салот» дейилиб, луғатда «яхшиликка дуо» маъносини англатади. Шариатда эса давоми...

14:30 / 16.05.2017 5823
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб бомдоддан сўнг аҳли оилалари билан бироз вақтларини давоми...

17:15 / 25.09.2018 4609
  Бир киши ўзи гувоҳ бўлган ғаройиб ҳодисани шундай ҳикоя қилади Бир чумолининг хурмо меваси бўлаги ёнига давоми...

15:01 / 24.05.2017 6708
ЯХШИДАН БОҒ ҚОЛАДИ   Яратган Роббимизга шукрлар бўлсинким, бизни шу жаннатмакон Ватанда, буюк алломалар давоми...

16:36 / 10.02.2017 6425