Қиёмат куни мезонга солинмайдиган ажри буюк амаллар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қиёмат куни мезонга солинмайдиган ажри буюк амаллар

 Инсонларни кечириш: Аллоҳ таоло: «Ким афв этиб, ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир» (Шуро сураси, 3-оят). Бу амал улуғлигидан унинг ажри ва савоби чегараланмаган. Шундай экан, кечирайлик, афв қилиб, бу ажрдан умидвор бўлайлик.

Сабр: Аллоҳ таоло: «Албатта, сабр қилувчиларга ажрлари ҳисобсиз, тўлиқ берилур» (Зумар сураси, 10-оят). Бу амалнинг ҳам ажри чегараланмаган.

Рўза: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ таоло «Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен Ўзим берурман», деди», дедилар».

Бу амалнинг ҳам ажри чегараланмаган.

Қиёмат куни «Ажрлари Аллоҳнинг зиммасида бўлганлар қани?» деб чақирилур ва рўзадорлар, сабр қилганлар ва инсонларни афв қилганлар келадилар. Шундай экан, рўза тутайлик, сабрли бўлайлик ва инсонларни кечирувчи бандалар бўлиб, Роббимизнинг тарозига сиғмас буюк ажрларидан умидвор бўлайлик. Ҳаммамизни ота-онамизу фарзанд-зурриётларимиз билан шундай нидо ила Қиёматда чақириладиган солиҳлардан қилсин.

Фозилжон Абдулқайюм таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Қадимдан юртимизда етишиб чиққан кўплаб алломалар бошланғич таълимни юртимиздаги таълим масканларида давоми...

08:52 / 03.02.2017 12067
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ Қуйида Ислом миллати олимлари бўлмиш Абу Ҳанифа Нуъмон ибн Собит АлКуфий, Абу давоми...

14:02 / 08.11.2016 7624
Савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қамарий қайси ойда туғилганлар           Жавоб Расулуллоҳ давоми...

05:36 / 28.11.2017 3380