Қироат илмидаги машҳур олима
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сурат соҳибаси ким эканини биласизми? У – дунёдаги энг улуғ аёллардан. У олтмиш йил Аллоҳнинг Китоби хизматида умр кечирган кўзи ожиз аёл – Умму Саъд Муҳаммад Алий Нажмдир, Аллоҳ уни раҳмат қилсин.

У Қуръон ҳофизи, Қуръон ҳофизлари етиштирган, узун умр соҳибаси бўлган шайха бўлиб, ўн қироат мутахассиси бўлган хонимдир. У давомли тарзда ярим асрдан зиёд муддат толиби илмларга турли қироатларда ижозалар берди. Унинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга туташган санади энг қисқа санадлардан бўлиб, санадда бор-йўғи 27 та ровий бор. Шайха қироат илмида ўз замонасининг энг машҳур олимларидан эди. Унинг илмидан Искандариянинг барча уламолари бевосита ёки билвосита баҳра олишди. Қуръон аҳллари турли Ислом юртларидан, масалан, Саудия, Покистон, Судан, Фаластин, Лубнон, Чат ва Афғонистон каби мамлакатлардан келиб, ундан Қуръон ўқиб ўтказишди. Шундай аёлнинг таржимаи ҳоли бутун оламга олий намуна сифатида тарқатишга муносиб эмасми?!
Мавзуга оид мақолалар
Ота ўғлига ичида катта апельсини бор шиша идиш берди. Ўспирин ўғил отаси қандай қилиб бундай катта давоми...

13:03 / 04.04.2019 3942
ҚУРБОНЛИК ФАЛСАФАСИ ВА УНДАН КЎЗЛАНГАН МАҚСАД Қурбонлик аслида «яқин бўлмоқ» маъносидаги «қурбон» деган давоми...

15:44 / 12.03.2017 6373
Грузия бош вазири Батумида масжид қурилиши борасида ҳеч қандай муаммоларни кўрмайди, деб хабар беради давоми...

19:01 / 21.12.2016 3448
Тозалик  барчамиз учун муҳим ўринда туради. Озодалигимизга ҳаммамиз эътиборли бўламиз. Аммо шундай давоми...

06:32 / 12.12.2016 6856