Нубувват дарахтининг меваси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрат Али розияллоҳу анҳудан сўрадилар:

— Эй Али, мени яхши кўрасанми?

— Ҳа, яхши кўраман, Расулуллоҳ!

— Аллоҳни-чи?

— Албатта!

— Аёлингни-чи? 

— Яхши кўраман!

— Болаларингни-чи?

— Уларниям!

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам табассум билан ҳазрат Али розияллоҳу анҳуга қараб, бундай дедилар: — Эй Али, биргина қалбинг бўлса, шунча севгини битта қалбга қандай қилиб сиғдира оласан? Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саволлари қаршисида жим қолдилар..... Унинг ўйчан ҳолда кириб келганини кўрган ҳазрат Фотима розияллоҳу анҳо сўрадилар: — Нимадан хафасиз? Агар дунё учун бўлса, сиқилишингизга арзимайди. Борди-ю Аллоҳ учун бўлса, айтинг, биргаликда ҳал қиламиз. Сизга ёрдам бераман. Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу бўлиб ўтган воқеани сўзлаб бердилар. Ҳазрат Фотима розияллоҳу анҳо тинглаб туриб, табассум қилдилар ва: — Киши Пайғамбарини қалби билан, Аллоҳни ақли билан, жуфти ҳалолини нафси билан, болаларини эса шафқати билан яхши кўради, дедилар. Дарҳол ҳазрати Али розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, аёллари Фотима розияллоҳу анҳодан эшитган жавобни етказдилар. Аллоҳнинг элчиси Фотима розияллоҳу анҳонинг зукколикларидан мамнун бўлдилар ва: — Эй Али, бу нубувват дарахтининг мевасидир,– дедилар.

«Ҳидоят» журналидан олинди.

 
Мавзуга оид мақолалар
Ялпизли чой Сархил ялпизнинг хушбўй ҳидию чучук таъмини берадиган чойни ичмабсиз дунёга келмабсиз. давоми...

11:12 / 24.11.2016 3774
60 000 га яқин мусулмонлар, шу жумладан, ҳижобдаги мусулмон аёллар Франция ҳарбий кучларини Малидаги исломий давоми...

19:41 / 06.12.2016 3075
89 ёшда бола ҳали ўсишда давом этади. Бироқ ҳали балоғат ёшига ўтиш даври келмади. Бу пайтда бола организми давоми...

10:31 / 23.02.2017 5294
Нуфузли олий ўқув юртининг бир гуруҳ собиқ битирувчилари устозларини зиёрат қилгани келишди. Суҳбат давоми...

19:37 / 11.03.2019 3958