Аёлингиздан ранжиманг...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Чойингиз ёки қаҳвангиздан татиб кўраверадими? Ранжиманг, бу иши сизга ҳамма нарсанинг энг яхшисини илинганидан.

Болаларингиз билан бирга ўйнашингизни сўрайверадими? Малолланманг, бу иши унинг фарзандлар фақат «ўзиники» бўлиб қолишини хоҳламаганидан. Феълида сизга ёқмайдиган жиҳатлар борми? Норози бўлманг, сизда ҳам унга ёқмаган жиҳатлар йўқ эмас. Яхши пазанда эмасми? Ишонинг, бу камчилигини тўғрилашга ҳаракат қилади. Фарзандларингизнинг уй ишларига ёрдам беришингизни талаб қилаверадими? Аччиқланманг, бу ― оиладаги асосий одам сиз эканингизни болаларга уқтиришни хоҳлаганидан. Ўзи ҳақидаги фикрларингизни сўрайверса, жавоб беришдан эринманг. Бу – сизнинг фикрингиз у учун жудаям аҳамиятли бўлганидан. Ойна олдида кўп ўтирадими? Ғашингиз келмасин. Бу иши сизга янада чиройли кўринишни истаганидан. Ёмон одатлари кўпайиб бораётгандек туюляптими? Хавотирга тушманг, оқиллик ва мулойимлик билан уларни бартараф эта оласиз. Ўзи билмаса ҳам, уловни қандай бошқаришдан гапирадими? Силтаб ташламанг, бу иши сиздан доим хавотир олишидан. Айрим масалаларда тортишса, ғазаб отига минманг. Бу ― икковингиз учун ҳам яхши бўлишини хоҳлаганидан. Зеро, аёлингиз сиздан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тавсия қилганларидек муносабат кутади: «Сизларнинг энг яхшиларингиз аҳли аёлига яхши муносабатда бўлувчиларингиздир», Термизий ривояти.

«Ҳидоят» журналидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Ҳурматли сайтимиз фойдаланувчилари бугун сиз билан уяли давоми...

16:56 / 10.02.2017 4503
«Муслимаат.уз» аёлқизлар сайти яна бир хайрли ишни амалга оширди. Сайт ходималари тегишли жойга мурожаат давоми...

15:28 / 31.10.2017 5107
Баъзилар орасида араб диёрларида, умуман олганда Шарқда аёлларни оми ва жамият ишларида қолоқ, барча давоми...

23:57 / 29.08.2020 3674
              Бола отаонаси ҳузуридаги омонат бўлиб, унинг қалби покиза гавҳардир. У ҳар қандай нақшни қабул давоми...

17:10 / 12.02.2017 7037