Қайлали ҳинд кабоби
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[embed]https://www.youtube.com/watch?v=u_SmdyB5NYo[/embed]

Қайлали ҳинд кабоби

Ассалому алайкум! Ошхонамизга хуш келибсиз! Бу таомнинг асосий қисмини помидор ташкил қилади

Масаллиқлар:

Қийма ( ёғли ёки ёғсиз), майда тўғралган пиёз, 1 ош қошиқ томат пастаси, 1 ош қошиқ қизил булғор пастаси, 1 дона қизил, 1 дона кўк булғор қалампири, туз, мурч ҳамда зираворлар керак бўлади.

Масаллиқлар ҳажмини киши бошига қараб ошириш мумкин.

Икки дона помидор қайноқ сувга солиниб пўстлоғидан тозаланади.

Тайёрланиши:

Гўшт қиймасига мурч, туз ва турли хил зираворларни таъбга кўра қўшамиз. Қирғичдан чиқарилган пиёзнинг бир қисмини (пиёздан парҳез қиладиганлар солмаса ҳам бўлади) солиб аралаштирамиз. Лекин пиёз қиймага ўзига хос таъм беради. Қийма яхшилаб аралаштирилиши керак.

Қайланинг тайёрланиши:

Қизиган ёғга пиёзнинг қолган қисмини солиб, тилларангли тусга киргунча қовуриб оламиз. Пўсти артилган помидорни эзиб, мана шу ҳолатга келтирамиз. Энди қовурилаётган пиёз устига майда тўғралган қизил ва кўк булғорни солиб, қовуришда давом этамиз. Бир оз қовурилгач, масаллиқлар устидан томат ва қизил булғор пастасини қуямиз. Секин-секин аралаштириб, зираворларни соламиз. Устидан эзилган помидорни қўшиб қайнатамиз. Қайламиз тайёр.

Тайёр бўлган қайлани духовка учун махсус идишга қуямиз. Кўриб турганингиздек, қайланинг қуюқ суюқлиги мана шундай бўлиши керак. Тайёр қиймани кабоб шаклига келтириб, қайла устига териб, газ печида 40-45 дақиқа пишириб оламиз. Ниҳоят қайлали кабобимиз ҳам тайёр бўлди. Энди уни вермишель қўшиб димланган гуруч билан истеъмол қилишингиз мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Ҳурматли сайтимиз фойдаланувчилари бугун сиз билан уяли давоми...

16:56 / 10.02.2017 4503
Имом Доримий Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ давоми...

07:55 / 04.12.2022 6177
БОЛАЛАР УЧУН  ЭЪТИҚОДИЙ ҲИКОЯЛАР ТУРКУМИДАН Аллоҳнинг исми ва сифатларига ишониш Бомдоддан олдин Рима давоми...

15:10 / 23.01.2018 7777
Роббинг асаларига «Тоғлардан, дарахтлардан ва кўтарилган сўритоклардан уй тутгин. Сўнгра ҳамма давоми...

13:57 / 22.11.2016 9209