Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ҳаким айтадилар: Яхшилик юзда зиё, қалбда нур, баданга қувват, ризқда кенгчилик, халойиқ дилида муҳаббат уйғотур. Ёмонлик эса юзда қоралик, қалбда зулмат, баданга қийинчилик, ризққа танглик, халойиқ дилига нафрат олиб келур.
Ар-Робиъ бин Хайсам асҳобларидан сўрадилар: «Дард, даво ва шифо нимада эканини биласизми?» Улар: «Йўқ», дея жавоб беришди. Айтдилар: «Дард – гуноҳлар, даво – истиғфор, шифо – тавба қилиб, кейин унга қайтмасликдир».
Ҳаким айтадилар: Яхшиликларнинг энг каттаси гуноҳлардан четда бўлишдир.
Ҳаким айтадилар: Уч нарса борки, мўмин ҳам кофир ҳам унда тенг шерикдирлар. Мўминдир, кофирдир, сенга бир омонат топширса, қайтаришинг; ота-она мўмин бўлса ҳам, кофир бўлса ҳам яхшилик қилаверишинг; хоҳ мўминга, хоҳ кофирга ваъда берган бўлсанг, унинг устидан чиқишинг.
Ҳасан розияллоҳу анҳу айтадилар: Қуръон кўтарувчилар 3 тоифадирлар:
Абу Зарр розияллоҳу анҳу айтдилар: Бизни ёмонликлари кечириладиган уммат қилганига ва мана шу умматдан бошқасининг яхшиликлари қабул этилмайдиган қилиб қўйган Зотга ҳамдлар бўлсин.
Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан: «Ким бир фаҳшни эшитса-ю, сўнг уни ёйса, аниқ ўша ишни қилган каби бўлади».
Имом Али розияллоҳу анҳудан: «Ким ушбу олти хислатни жамласа, жаннатни топибди ва дўзахдан қутулибди:
Иброҳим Хаввос айтадилар: «Қалбнинг давоси бешта:
Фузайл ибн Иёздан амалларнинг холиси ва тўғриси ҳақида сўрадилар. У киши айтдилар: «Агар амал холис бўлса-ю, тўғри бўлмаса, қабул қилинмас. Агар амал тўғри бўла туриб, холис бўлмаса ҳам, қабул қилинмас, модомики амал тўғри ва ихлосли бўлмагунича қабул бўлмайди. Холислик бу Аллоҳ учун бўлмоғи, тўғрилиги эса суннатга мос келмоғидир».
Абул Фидо Муҳаммад Иззат Муҳаммад Орифнинг «Минг ҳикмат»идан Нилуфар Саидакбарова тайёрлади.