Адолатли ҳалифа
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Мадинада муҳтожларга бериладиган таомларни тарқатишда Умар розияллоҳу анҳунинг ўзлари ҳам иштирок этардилар. Бир куни бир кишининг чап қўли билан таом еяётганини кўрдилар, орқасидан келиб: «Эй Аллоҳнинг қули! Ўнг қўлинг билан егин!» дедилар. У: «Эй Аллоҳнинг қули! У – банд», деди. Умар икки марта хитоб қилдилар, у ҳам бир хил жавобни қайтараверди. Шунда Умар: «Нима билан банд?» дедилар. У киши: «Мўъта ғазоти куни жароҳатланиб, ишламай қолган», деди. Умар унинг ёнига ўтириб йиғладилар ва: «Таҳорат олишингга ким ёрдам беради? Кийимингни ким ювади, бошингни ким ювиб қўяди... ким, ким?» деб сўрадилар. Ҳар бир саволни бераркан, кўзёшлари ортар эди.

Шу вақтнинг ўзида Умар розияллоҳу анҳу имконияти чекланганларга тегишли қарор қабул қилдилар: бу кишига хизматкор ёлладилар, маркаб берилди ва билмай берган саволларидан кўнгли оғригани учун ундан узр сўрадилар.

Мусулмонлар мукаррам қилиб яратилган инсоният учун қулай ҳаёт тарзини хоҳловчилар ва бунга имконият яратувчилардир.

Таржимон: Фозил Абдулқайюм

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpyoutu.bepme1YQIkmoembed

22:39 / 18.07.2015 6866
Опамнинг қайноталари Абдумусо қуда бувамиз 2015 йили аёллари билан бирга умра ибодатини адо этиб келишди. давоми...

19:00 / 06.12.2019 5491
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ёдимда... Чамаси  тўртбеш ёшлик қизалоқ эдим. Биз Ҳазратимнинг муборак давоми...

10:29 / 02.03.2017 8344
   Бугун 14 май куни Тошкент шаҳридаги Latte собиқ Тошкент меҳмонхонасида «Sugar Plum» бренди остида дизайнер давоми...

22:26 / 14.05.2018 3358