Facebook ижтимоий тармоғидаги «Bintu Sodiq» саҳифасида танлов
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бутун оламлар Роббиси бўлган Аллоҳ субҳанаҳу таолога ҳамд, оламларга раҳмат ўлароқ юборилган ҳабибимиз, набиййимиз Муҳаммад мустафога дуруду салавотлар бўлсин. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Facebook ижтимоий тармоғидаги «Bintu Sodiq» саҳифасида анъанага айланиб улгурган танловларнинг навбатдагисини эълон қилишга ижозат бергайсизлар. Рабиул аввал ойи яқинлашиб келаётгани муносабати билан бу ой саҳифамизда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киромлар ҳаётларига оид саволларни йўллаймиз. Иштирокчилар 10 кун давомида берилган саволларга жавоб беришлари лозим.

Танловимиз 1 Рабиул аввал (1 декабрь)дан 10 Рабиул аввал (10 декабрь)га қадар давом этади. Ғолиблар «muslimaat.uz» сайти маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда Устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқнинг тилаклари битилган китоблар билан тақдирланадилар. Аллоҳ таоло танловимизни хайрли ва манфаатли қилсин!

манзил: https://www.facebook.com/BintuSodik/?fref=ts

Мавзуга оид мақолалар
Рамазоннинг биринчи куни нохуш бир воқеанинг гувоҳи бўлдим. Ҳижоб ўраган бир аёл кўчада тўкилиб ётган давоми...

15:29 / 02.05.2019 3598
Кундалик ҳаётимизда қўлланилаётган техника асбоблари ҳаётимиз мазмунига айланган. Уларсиз ташқи давоми...

08:26 / 29.12.2016 4641
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан бирида шундай дейилади  Ҳасад ҳавас икки нарсада давоми...

11:42 / 26.10.2018 5666