Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
КУНАФА ШИРИНЛИГИ Ошхонамизга хуш келибсиз! Бугун сизлар билан кунафа ширинлигини тайёрлашни ўрганамиз.
Масаллиқлар: Хамирига: 2 ст ун (0,5 кг); ярим ст эритилган маргарин; шакар, қуруқ сут, туз, ранг берувчи, дрожа, пишириқ содаси, гул суви, илиқ сув; 400 гр тузланмаган бринза; 200 гр сметана ёки қатиқ; шакар пудраси, пишлоқ, хандон писта. Қиёми: 1 ст сувга 2 ст шакар солиб, қайнатилади.
Тоғорачада 2ст унга 0,5 ст эритилган маргарин қўшиб, хамир қорамиз. Унимиз маргаринни яхшилаб сингдириб олиши учун бир кеча ёки камида 6 соатга совутгичга қўямиз. Хамирни совутгичга қўйиб олганимиздан сўнг унга: 3 ош қошиқ шакар, 3 ош қошиқ қуруқ сут, озгина туз, чой қошиқда 4/1 қисм ранг берувчи, 1 чой қошиқ дрожа, 1 чой қошиқ крахмал, 0,5 чой қошиқ пишириқ содаси, 1 ош қошиқ гул суви солиб аралаштирамиз. Кейин, тахминан, 1ст илиқ сув қўшиб, хамирни қорамиз.
Хамиримиз суюқроқ бўлгани учун листга қоғоз тўшаймиз, энди хамирни мана бундай қилиб листга жойлаштирамиз. Ярим соат тиндириб, қизиб турган духовкага энг юқори даражага қўйиб, 10–15 дақиқа давомида пишириб оламиз.
Мана, хамиримиз пишди. Энди уни кофемолкада майдалаб олиб, сўнг элакдан ўтказамиз. Сметанамизга озгина шакар упасини қўшиб, аралаштирмиз. Духовка листини кўпроқ ёғда ёғлаймиз. Чунки ширинлигимизга кўпроқ ёғ керак. Устидан майдаланган хамирни солиб, қўлимизда босамиз. Сўнгра устки қаватидан бринза ва писта учун мўлжалланган тез эрийдиган пишлоқдан соламиз. Устидан сметана суриб, хамиримиздан сепиб қўямиз. 150° С ҳароратда духовканинг ўрта қаторига қўйиб, тахминан, ярим соат давомида пиширилади. Пишириғимиз тайёр бўлганини четлари қизарганидан ҳам билсак бўлади. Мана, пишириб ҳам олдик. Энди устидан қиёмимизни қуйиб, майдаланган хандон писта билан безатамиз. Эътиборингиз учун раҳмат! Ёқимли иштаҳа!