“Шайх Зайниддин” масжидида Қуръон мусобақасининг Республика босқичига тайёргарлик
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” (Кўкча) масжидида “Қуръон мусобақаси – 2018” танловининг Республика босқичи иштирокчилари учун тренинглар бўлиб ўтди. Унда ҳифз маҳорати, тажвид илми, овоз ва тараннумдаги маҳорат, муомала маданияти бўйича Абдулҳаким қори Матқулов, Ҳасанхон қори Абдулмажидов, Муҳаммад Аюб домла Ҳомидов, Жаҳонгир қори Неъматов, Ҳамидуллоҳ қори Арипов, Валихон қори Азимбоев, Зайниддин қори Усмонов, Муҳаммаддиёр Турсунов, Жасурбек қори Қулбоев ва сухандон Шуҳрат Қаюмовлар қатнашчиларга маслаҳатлар беришди. Шунингдек, Қуръон мусобақасининг ўтказилишига доир бир қанча ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган қорилар эркак устозларга, қория қизларимиз эса аёл устозларга Қуръон қироати бўйича амалиёт топширдилар, яъни қироатларини ҳар жиҳатдан кўрикдан ўтказишди ҳамда иштирокчиларнинг бир қанча саволларига ҳайъат аъзолари томонидан жавоблар берилди. Маълумотларга кўра, беллашувнинг Республика босқичида вилоятлардан жами 13 ва Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги Ислом билим юртларидан 3 нафар аёл-қизлар ҳифз йўналишида ўзаро мусобақалашадилар. Эртага ҳам тиловат йўналишида иштирок этувчи қори-қориялар учун худди шундай тренинглар ўтказиш режалаштирилган. Мусобақада 28 та ва Ислом билим юртларидан 4 та аёл-қизларнинг тиловат йўналишида беллашиши кўзда тутилган. muslimaat.uz 
Мавзуга оид мақолалар
Бола дунёга келганда териси нимпушти рангда бўлади ва бу унинг соғлом эканининг биринчи белгиси давоми...

16:49 / 24.01.2017 8230
Тўйдан кейин саодат тўла оилавий турмуш бошланди. Ҳамма нарса бирбирига муносиб эди. Яшаш жойида эру давоми...

12:16 / 10.01.2017 5446
Зираворли қуймоқ Тухумлар косага чақилади, устидан зираворлар, туз, майда тўғралган пиёз ва кўкатлар давоми...

19:21 / 01.12.2016 3618