ҚУРЪОН ХАРИТАСИ: ОДАМ АЛАЙҲИССАЛОМ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Бир-бирингизга душман бўлган ҳолда тушинглар, сизларга ер юзида қароргоҳ ва маълум вақтгача баҳрамандлик бордир».

Бақара сураси, 36-оят

Савол туғилади: Одам алайҳиссалом ва Ҳавво туширилган ер қаер эди? «Ад-Дурул Мансур»да Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Одам, Ҳавво, Иблис ва илон Макка ва Тоиф шаҳарлари орасида жойлашган Дажна деб аталувчи ерга тушган. Шунингдек, айтиладики, Одам алайҳиссалом Сафо (Маккадаги машҳур тоғ)га ва Ҳавво Марва (Маккадаги бошқа машҳур тоғ)га тушган. Бошқа бир ривоятда Ибн Аббос айтадиларки, Одам алайҳиссалом Ҳиндистоннинг баъзи ерларига тушган.

Ибн Саъд ва Ибн Асокир Ибн Аббосдан қилган ривоятда айтиладики, Одам алайҳиссалом Ҳиндистонга ва айни вақтда Ҳавво Жиддага тушган. Шундан сўнг Одам алайҳиссалом у кишига Муздалифада йўлиқгунча қаттиқ излади. Шунинг учун шу кунгача ҳожилар ҳаж давомида Муздалифада тўпланади. Муздалифа сўзи яқинлашиш маъносини билдирувчи издалифа сўзидан келиб чиққан. Баъзи мусулмонлар Ҳавво Одамга шу ерда яқинлагани ва у билан учрашгани сабабли Муздалифа шу номни олган дейдилар.

Табароний, Абу Нўъайм ва Ибн Асокир – барчалари Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам деганлар: «Одам алайҳиссалом Ҳиндистонга тушган». Табароний Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан қуйидаги ҳадисни ривоят қилган: «Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни туширганда Ҳиндистон ерига туширди. У кейин Маккага борди ва кейинчалик Шом (Сурия ва унинг атрофи)га борди, бу у вафот этган ердир».

Бу ва бошқа ривоятлардан биз қуйидагиларни биламиз: Одам алайҳиссалом Ҳиндистоннинг қуйи қисмида жойлашган Шри Ланка оролидаги Бауд деб аталувчи тоғга – Ҳиндистон ерига тушган. Ибн Батута мазкур оролга қилган сафари хотираларида хабар қиладики, ерли аҳоли ҳали-ҳануз Одам алайҳиссаломни «ота» деб, Ҳаввони «она» деб эслашар экан.

Одам алайҳиссаломнинг қабри борасида у зот Абу Қубайс тоғига дафн қилинган дейилади; бошқа фикрларга кўра, у ерга тушганда илк бор тушган жойи – Бауд тоғига дафн қилинган. Бу баъзи ривоятларда зикр қилинадики, тўфондан сўнг Нуҳ алайҳиссалом у зотни иккинчи бор дафн қилган. У уни Қуддусга дафн қилган.

Мавзуга доир турли ривоятлар ичида, мен Табарий, Ибн Асир ва Яъқубийнинг ривоятлари ишончли деб ҳисоблайман. Улар кўрсатадики, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Одам алайҳиссаломнинг тавбасини қабул қилгандан сўнг Жаброил алайҳиссалом у зотни Арофат тоғига элтди, бу ерда Жаброил алайҳиссалом у зотга Ҳаж амалларини ўргатди. Яна мазкур ривоятларда айтилишича, Одам алайҳиссалом Абу Қубайс тоғи этакларида вафот этган ва сўнг дафн қилинган.

Доктор Шавқий Абу Халил «Қуръон харитаси»

Ғиёсиддин Юсуф таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистонда июнь ойида анъанавий тарзда «Гиёҳвандликка қарши кураш» ойлиги ўтказилади. Ойлик наркотик давоми...

06:15 / 23.12.2016 3683
БУ ЮРАК Қани, бу юрак кўнсайди, Кўз ёшим бир зум тинсайди, Бу юзим бир он кулсайди, Бу юрак сизни давоми...

21:58 / 19.11.2016 3820
gallery typerectangular linkfile ids3026,3024,3032,3034

19:58 / 07.03.2015 6900
  gallery columns2 linkfile sizemedium ids15424,15426,15427,15428 orderbyrand Керакли маҳсулотлар 4та тухум Турли хил кўкатлар Пишлоқ Оқ ва давоми...

11:59 / 04.03.2017 5375