Тадқиқот: ўранган аёллар гувоҳлик учун ишончлироқ кўринади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


"Daily Times"нинг хабар беришича, Канада ва Британияга тааллуқли икки университет томонидан олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, суд жараёнида гувоҳлик бераётган ўранган жабрланувчи аёллар ўранмаган аёлларга нисбатан кўпроқ ижобий қабул қилинган.
“Тахминларимизга зид равишда иштирокчилар мусулмонча кийинган аёлларни қолганлардан кўра кўпроқ ишончли, дея баҳолашди”, дейди Мемориал университети ходими Меган Мак Кардл.
Буюк Британиянинг Ланкастер ва Канаданинг Мемориал университетлари тадқиқотчилари томонидан ўтказилган ушбу тажрибада 120 иштирокчига тўрт хил видео кўрсатилган. Улардан иккитасида Ислом қоидаларига мувофиқ кийинган, биттасида махсус бош кийим кийган, яна бирида эса юзи ва сочи очиқ бўлган актриса ўз бошидан кечирган зўравонлик ҳодисаси тўғрисида гувоҳлик берган.
Сўровнома натижаларига кўра, шариатга мувофиқ ўранган аёллар энг кўп ишонарли, юзи ва сочлари очиқ аёл эса энг оз ишонарли бўлиб чиқди.
Манба: http://aboutislam.net

Мавзуга оид мақолалар
ҲАЖНИНГ ФАРЗЛАРИ 1. Эҳром. 2. Арафотда туриш. 3. Тавофул ифоза қилиш. ҲАЖНИНГ ВОЖИБЛАРИ 1. Сафо ва давоми...

18:38 / 02.12.2016 4929
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ҳеч бирингиз ўзи учун яхши давоми...

09:02 / 11.05.2019 3622
.Улар quotРоббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни давоми...

21:36 / 05.05.2023 3101