Хуш келибсан, баҳор!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу мақолада хонадонимизга ҳақиқатан ҳам баҳор кириб келиши учун уй бекаларига баъзи тавсияларни тақдим қиламиз.

1.  Ортиқча лаш-лушлардан халос бўлинг.

Уйда тўпланиб қолган ортиқча нарсалар билан миядагисининг ўртасидаги боғлиқликни тушуниш учун мутахассис-руҳшунос бўлиш шарт эмас. Шундай қилсак, енгилроқ нафас оламиз, енгилроқ ўйлаймиз, умуман, уйимиз кенгайгандек бўлади. Атрофингизга қараб кўринг: балки баъзи бузилган нарсаларни энди тузатиб бўлмас?! Баъзи кийимлар ортиқчадир?! Баъзи нарсалар ўта эскиргандир?! Балки беш йилдан бери сақлаётган, лекин тўрт йилдан бери қараб ҳам қўймаган журнал ва газеталарингиз уюлиб ётгандир?! Эскирмаган, лекин сизга керак бўлмаган нарсаларни нима қилиш ҳақида ҳам ўйлаб кўринг.

2. Уйни умумий тозаланг.

Уйимиздаги муҳит устида ишлашда давом этамиз. Кўпчилик баҳор келиши билан уйни бир қатор тозалаб чиқади ва бу жуда тўғри. Тоза уйнинг атмосфераси, муҳити руҳий жиҳатдан ҳам соғломроқ бўлади.

3. Хона гуллари парваришига эътибор қилинг.

Уйда хонаки ўсимлик парвариш қиладиганлар ҳаво ҳароратига кўра гулларни ташқарига олиб чиқишлари, тупроқларини алмаштиришлари мумкин. Севимли гулларингизнинг гуллаб-яшнашини кўриб, кўзингиз қувонсин.

4. Уйга баъзан гул олиб келиб, вазага қўйиб қўйинг.

Агар бирор сабаб билан уйингизда гул парвариш қилмасангиз, вазаларга оддий гуллардан ёки куртак ёзган ё гуллаган дарахт шохларидан кесиб келиб қўйишингиз мумкин. Кичиклигимизда кўчадан ҳар қандай гулни узиб келиб, сувга солишимизни эслайсизми? Уйда баҳорий кайфият улашиш учун бу ҳақиқатан ҳам фойда беради. Уйнинг илиқ ҳавосида шохлар кўчадагидан ҳам кўра тезроқ гуллайди.

5. Пардаларни алмаштиринг.

Қалин ва тўқ рангли пардаларни енгил, оч рангли пардаларга алмаштирамиз. Шунда қуёш нури яхшироқ кириб, уйимизни ёруғ қилади. Шунингдек, чойшаб ҳамда кўрпа ва ёстиқ жилдларини ҳам ёрқинроқ рангларга алмаштириш мумкин.

6. Сув, кўкатлар ва янги сабзавотларга ошно бўлинг.

Жисмингиз енгиллашиши ва организмингиз керакли витаминларга тўйиниши учун овқат рационингизни кўкату сабзавотлар билан бойитинг.

7. Янги ифорлар танланг.

Атир, чойшаб учун кондиционер, уйга хушбўй ҳид таратувчилар, умуман, алмаштириш мумкин бўлган барча ифорларни баҳорги енгил хушбўй ифорларга алмаштиринг.

8. Дўстларингизни меҳмонга чақиринг.

Уйингизни безанг, столга чиройли дастурхон ёзинг, енгил баҳорий таомлар тайёрланг. Ахир кимдир уйингиздаги баҳорий ўзгаришларга баҳо бериши ҳам керак-ку!

Зарнигор

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Аввало, Шайх Муҳаммад Содиқ давоми...

15:13 / 23.02.2017 9537
Умид берди Аллоҳим, шукурлар бўлсин, Исломни яратди зикрлар бўлсин, Қалбингиз эзгу ниятга тўлсин, Жума давоми...

16:59 / 09.12.2016 4354
Терроризм инсоният душмани Тинчлик инсонпарвар ва бағрикенг халқимизнинг тили ва дилидан мустаҳкам жой давоми...

13:38 / 25.04.2017 3929
Жакарта шаҳридаги масжидлардан бирида кам таъминланганлар учун гуруч берувчи автомат ўрнатилди. Ишга давоми...

13:36 / 05.03.2019 2922