Дубайда мода ҳафталиги бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Еттинчи март куни Бирлашган Араб Амирликларида Dubai Modest Fashion Week (Дубай Ёпиқ (мусулмонча) мода ҳафталиги) учун дунёнинг беш қитъасидан 26 дан зиёд мамлакатдан дизайнерлар йиғилишди. Уч кун давом этган ушбу дастур Emerald Palace Kempinski (Кемпински Зумрад саройи)да бўлиб ўтди.

Австрия ва Австралиядан тортиб, Ҳиндистон ва Индонезиягача бўлган мамлакатлар вакилларини ёпиқ кийиниш услубига бўлган қизиқиш, турфа хиллик ва ўзига хослик бирлаштирди.

Маълумотларга кўра, мусулмонча мода ҳаракати 2020 йилга қадар 250 миллиард долларгача даромад келтириши тахмин қилинган. “Моданиса” савдо белгиси асосчиси Карим Туре шундай дейди: “Ёпиқ кийимни ҳар қандай мода ишқибози қадрлаб кийиши мумкин. Бу ёпиқ, виқорли ва қулай кийим кийишни истаган ҳар бир аёл учундир”.

Мода ҳафталигида Шайха Ҳинд Файсал ал-Қосимий (БАА), Niswa Fashion (АҚШ), Имон Боснина (Австрия), Адрианна Яриқа (Сингапур), Тика Рамлан (Индонезия), Anotah (Қувайт), Hijab Queen (Озарбайжон) кабилар томошабинлар эътирофига сазовор бўлдилар.

Мавзуга оид мақолалар
Одинахон Муҳаммад Содиқ .Мен террорчи эмасман,02.07.2021Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймАллоҳга ҳамд, Расулига давоми...

00:24 / 03.07.2021 22037
embedhttpswww.youtube.comwatchvO5OjBaLdifEembed

14:56 / 11.03.2017 5121
 Баъзида ўзимиз сезмаган ҳолатда вақтимизни беҳуда сарфлаймиз. Бир ишни бошлаб қўйиб, иккинчисига сакраб давоми...

21:45 / 01.01.2017 4774
Бир куни амирул мўминин Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Мадина кўчаларининг бирида чопқиллаб юрган ёш болани давоми...

19:35 / 12.02.2017 8031