Дунёдаги энг кўп фарзандли аёл маълум бўлди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Угандада Ер юзидаги энг кўп фарзандли аёл яшаши маълум бўлди. 39 ёшли Марям Набатанзи 38 фарзандни улғайтирмоқда, дея хабар қилади Khaleejtimes нашри Mirror нашрига таяниб.
Марям уч марта тўртта эгизак, тўрт марта учта эгизак, олти марта эгизак фарзанд кўрган. 36 ёшидаёқ Марям энг кўп фарзандли она бўлган эди. Болаларнинг барчасининг отаси бир.
Марям турмушга чиққан пайтида бор-йўғи 12 ёшда, турмуш ўртоғи эса 40 ёшда бўлган. Бир йилдан кейиноқ у илк эгизакларини дунёга келтирди. Шифокор кўригига борганда унинг соғлиги ноодатий эканини хабар беришди. Шифокор унга ҳомиладорликнинг олдини олувчи препаратларни ман қилди. 23 ёшида Марям 25 та фарзанли бўлган улгурганди.
Икки ярим йил аввалги охирги ҳомиладорлиги оғир кечди. Унинг эгизакларидан бири нобуд бўлди (бу унинг олтинчи нобуд бўлган фарзанди эди). Шундан кейин уни турмуш ўртоғи ташлаб кетди.
“Кичик ёшлигимданоқ зиммамга катталар масъулияти тушган. Менинг умрим фарзандларимни тарбия қилиш ва бироз бўлса-да, пул топиш учун ишлаш билан ўтди”, дейди Марям. Унинг қарамоғидагилар кўп, даромади эса оз эди. У сартарошлик ва декораторликдан тортиб, металлолом ҳамда дори сотувчиликкача кўплаб ишларда ишлади. Катта фарзанди 23 ёшли Иван Кибука онасига ёрдам бериш учун кичиклигидан мактабни ташлаб ишлаган.
Катта оила қаҳва плантациялари яқинидаги кичик уйда яшашади.

Мавзуга оид мақолалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратларининг китоблари асосида Ғиёсиддин тайёрлади ГУНОҲЛАРДАН давоми...

21:00 / 08.02.2017 4597
Савол Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам оталаридан қачон етим қолганлар            Жавоб Расулуллоҳ давоми...

12:14 / 24.11.2017 3286
Батаҳқиқ, ким закот ила покланса ва Роббиси исмини зикр қилса, нажотга эришурrdquo, деган. Аъло сураси давоми...

01:00 / 18.05.2020 8753
Ҳақиқатда, болалар жамиятнинг ойнасидир. Уларда оталарининг ҳилқатларию, ҳулқлари намоён бўлади. Фарзанд давоми...

20:28 / 29.12.2016 3944