Мухтасар ҳанафий фиқҳи «Беҳишти зевар»
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ТАҲОРАТГА ОИД #ФИҚҲ_ДАРСЛАРИ

41-масала

Агар ёш бола намозда қаҳқаҳ отиб кулса, намози бузилади, таҳорати бузилмайди. Балоғатга етган киши рукуъ ва саждаси бор намозда қаҳқаҳ отиб кулса, таҳорати бузилади. Лекин жаноза намози ёки тиловат саждаси пайтида қаҳқаҳ отиб кулса, жаноза намози ёки тиловат саждаси бузилади, таҳорати бузилмайди.

42-масала

Агар пешоб ёки мазий закарнинг ичига тўлса, лекин учидан[1] ташқарига чиқмаса, фақат таҳорат бузилади

43-масала

Эркак киши аёл кишига қўлини теккизгани ёки шуни хаёл қилгани учун закаридан суюқлик чиқса, таҳорати бузилади.

44-масала

Эркак кишининг фаржи билан аёл кишининг фаржи тўсиқсиз ҳолда бир-бирига тегса, бирор нарса чиқса-чиқмаса иккисининг ҳам таҳорати бузилади.

45-масала

Орқадан чиққан нарса ўзи кирган бўлса ҳам, киши уни ўзи киритган бўлса ҳам, таҳоратни бузади.


Ашраф Али Таҳонавий


[1]     Закарнинг хатна қилувчи кесадиган териси

Мавзуга оид мақолалар
Немис муслима аёлининг тавсиялари Ҳар ойнинг шу куни яна келади... яна кўнгил ғамга ботиб, тушкунлик давоми...

21:00 / 16.09.2019 4617
АҚШнинг Олий суди ишга қабул қилиш жараёнида рад жавобини олган ёш муслиманинг даъвосини кўриб чиқди. Кийим давоми...

21:48 / 02.02.2017 5272
Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб «Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик», деган давоми...

13:03 / 08.11.2016 4798
ФАЗОВИЙ КАНАЛЛАРНИ АЛЛОҲ  ЙЎНАЛТИРГАН НАРСА УЧУН ИШЛАТИШ Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло дунё ҳаётида яратган давоми...

15:51 / 03.04.2019 6032