Олчали торт
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Керакли маҳсулотлар: 250 г маргарин, 3,5 пиёла ун, 2 та тухум, 200 г сметана, 200 г сариёғ, 200 г қўйилтирилган сут, 0,5 кг олча.

Тайёрланиши: Маргарин ва унни уқалаб,тухум ва сметанани қўшиб, юмшоқ хамир олинади. Хамир бир хил тўрт бўлакка бўлиниб, музлатгичга 1 соатга солиб қўйилади. Бир бўлак хамирни ёйиб, устига олчанинг ярми терилади. Иккинчи бўлак хамирни ёйиб, устига ёпилади.150° С да 15-20 минут давомида пишириб олинади. Қолган икки бўлаклар ҳам шу тарзда пишириб олинади.

Сариёғ ва қўйилтирилган сутни  аралаштириб, крем тайёрлаб олинади. Пиширилган хамирларни ораси ва устига крем суртилади, устига шоколад глазури қуйилади. Сўнг 1 соатга совутгичга солиб қўйилади.

Ёқимли иштаҳа!

Мавзуга оид мақолалар
Рамазоннинг биринчи куни нохуш бир воқеанинг гувоҳи бўлдим. Ҳижоб ўраган бир аёл кўчада тўкилиб ётган давоми...

15:29 / 02.05.2019 3993
Тажрид тасаввуфда ҳамма нарсадан холи бўлиб, Аллоҳ таолонинг зикри, ибодати учун ажраб чиқиш, деган маънони давоми...

12:42 / 14.03.2017 6452
embedhttpsyoutu.beMk35RjH6nmEembed

17:49 / 10.03.2018 4843