Япониянинг кўчма масжидлари Олимпиада ўйинларига тайёр
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Халқаро Олимпия ўйинларига одатда турли дин ва миллатларга мансуб кўплаб ўйинчилар ташриф буюришади.

Бир неча асрлар муқаддам илк бор Афинада ташкил этилган бу халқаро спорт мусобақалари дунёнинг турли бурчакларидан ташриф буюрадиган инсонларни бир нуқтага жамлайдиган улкан анжуман ҳисобланади.

"Япония жаҳондаги энг нуфузли спорт тадбирини ўтказишга тайёргарлик кўраётган бир пайтда Токиодаги кўчма масжидлар 2020 йилги Токио Олимпиадаси ва Паралимпия ўйинлари пайтида минглаб мусулмон спортчилари ва мухлисларини кутиб олишга тайёр", дея хабар беради "Ройтерс" нашри.

Олимпия ўйинлари ташкилий ишлари ташаббускорларидан бири бўлган "Ясу лойиҳаси" иштирокчилари 24 июлдан 9 августгача давом этадиган Олимпиада ўйинлари вақтида намоз ўқиш учун махсус мобиль (кўчма) майдончалар қуришни режалаштирган эди.

Япониянинг Олимпия ўйинларига тайёр масжидлари

Токио, Япония, 5 феврал, 2020 йил. Ройтерс / Жек Таррант

 

"Мен спортчилар ўзларининг чин ғайратлари билан рақобатлашишини ва томошабинлар ҳам кучли иштиёқ билан қўллаб-қувватлашларини истайман. Шунинг учун мен ушбу ишга қўл урдим, ‒ деди ташкилотнинг бош директори Ясухару Иноуе Токио минораси ёнида турган оқ юк машинасини кўрсатиб, ‒ умид қиламанки, бу ишлар дунёда турли эътиқодли инсонлар борлиги ва уларнинг ҳеч бири камситилмаслигини, Олимпия ва Паралимпия ўйинларини тинч ва хотиржам руҳда ўтишини англатади".

Ушбу кўчма масжидлар юк машиналари кўринишида бўлиб, ибодатларини адо этмоқчи бўлган мусулмонларга қулай жойларга жойлаштирилади ва чодир каби кенгайтирилиб очилади. Покиза ва қулай жойда ибодатлар адо этилгач масжид яна йиғиб олинади.

 

"аboutislam" нашри асосида тайёрланди.

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига кўра,2023 йилги муборак Рамазон ойининг биринчи куни 23 март, давоми...

13:09 / 22.03.2023 2954
Аллоҳ таоло яратган бандалари ичида энг афзали, пайғамбарларнинг охиргиси ва мукаммали бўлмиш Расулимиз давоми...

07:52 / 10.11.2020 5546
Бугунги кунда жаҳоннинг 43 мамлакатида яшовчи 700 миллионга яқин киши сув етишмовчилигидан азият чекади. 2,7 давоми...

01:06 / 08.08.2020 3836
Саудия таълим вазири доктор Ҳамад ибн Муҳаммад АлАшайх яқинда янги тайинловни эълон қилди доктор Лилак давоми...

06:00 / 07.07.2020 4404