Сиз малинанинг фойдаларини биласизми?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сиз малинанинг фойдаларини биласизми?

Малина мамлакатимизда резавор мева ва доривор ўсимлик сифатида экилади. Доривор сифатида малинанинг мевалари ва барглари ишлатилади. Малина меваларида қанд моддалари (глюкоза, сахароза, фруктоза ва бошқалар), органик кислоталар (лимон, олма кислотаси, салицилат кислота ва бошқалар), бўёқ моддалари, эфир мойлари (малина мевасининг ўзига хос хушбўй ҳиди кўпроқ ана шу эфир мойларига боғлиқ), С ва В витаминлари бор.

У шамоллаш, грипп каби касалликларни енгишда ёрдам беради. Малина шамоллашга қарши бирикмаларга бой. У иммун тизимини мустаҳкамлайди, натижада организмингиз инфекцияларга қарши курашиши осонлашади.

Фенола ва антоцианлар каби антиоксидант бирикмаларга бой мева кексайиш жараёнини секинлаштиради.

Ёғларни эритади. Малина таркибидаги кетон бирикмаси ёғларни эритади. Бу бирикма кислород истеъмоли ва иссиқлик ажралиб чиқишини тезлаштирадиган ферментлар фаоллигини оширади, бу эса ёғ ҳужайралари тез эришини таъминлайди.

Саратонни олдини олади. Ҳайвонлар устида ўтказилган баъзи тажрибалар малина сут бези, йўғон ичак, қизилўнгач ва бачадон бўйни саратонига қарши самарали восита эканлигини кўрсатди. У саратон ҳужайралари репродуктивлигини пасайтиради ва уларнинг ўлимига олиб келади, Шу билан бирга, соғлом ҳужайраларни сақлаб қолади.

Қондаги қанд миқдорини назорат қилишда ёрдам беради. Диабетдан азоб чекувчи кишиларга қондаги қанд миқдорини назорат қилиш қийинчилик туғдиради. Малина эса крахмални қандга парчалайдиган муайян ферментларни блокловчи бирикмаларга эга бўлгани туфайли, ушбу вазифани енгиллаштиради.

 Қоннинг ивишини нормаллаштиради. Малинада К витамини етарлича миқдорда мавжуд бўлиб, у қоннинг ивишини нормаллаштиради ва протромбин миқдорини пасайтиради.

Тери касалликлари ва кўз касалликларида ҳамда томоқ оғриғига чайиш учун малина баргларидан дори тайёрланган. Табобатда малина барглари, мевалари ва пояларидан неврастения касалликларида ичириладиган дамлама ва қайнатмалар тайёрланади. Бундай дамлама ва қайнатмалар ҳайз пайтида кўп қон кетадиган маҳалларда ҳам анча наф беради. У оғриқни пасайтириб, нозик даврингиз енгил ўтишига кўмаклашади. Шу билан бирга, асабларингизни ҳам тинчлантиради.

Малина барглари ва меваларидан тайёрланган дамламалар эса бавосил ва гипертония касалликларига ҳам даво бўлади. Замонавий табобатда малина мевалари яллиғланишга қарши, иссиқни туширадиган ва терлатадиган восита тариқасида кўп ишлатилади. Унинг иссиқни туширадиган таъсири унинг таркибидаги салицилат кислотага боғлиқ эканлиги исботланган.

Малинанинг «тилларанг стафилококк» деб номланган микробларнинг ўсишини тўхтатиб қўйиши тажрибада аниқланган.

Малинадан шифобахш дориворлар тайёрлаш ва уни ишлатиш усуллари:

* Малина мевалари қоқисидан 20 грамм (2 ош қошиқ) миқдорида олиб, сирланган идишга солинади-да, устига қайнаб турган 1 стакан сув солиб, 15 дақиқа қиздирилади. Кейин уй ҳароратида 45 дақиқа дамлаб қўйилади ва сузиб олинади. Шамоллаш вақтида бу дамламани терлатадиган восита тариқасида иссиқ холида 1-2 стакандан кунига 1-2 марта ичилади.

* Юқорида айтиб ўтилгандек қилиб тайёрланган дамламани ангина бўлинганида оғиз ва томоқни чайқаш учун ҳам ишлатилади.

* Қуритилган малина баргларидан 2 ош қошиғининг устига 2 стакан қайнаб турган сув солинади ва уни яна 10 дақиқа қайнатилади. Кейин сузиб олинади ва бу қайнатмани терлатадиган дори сифатида иссиқ холича 1-2 соат давомида 1-2 ош қошиқдан ичилади.

*Янги меваси, қуритилгани, мураббоси ва барги грипп, шамоллаш каби хасталикларни даволашда энг самарали восита сифатида фойдаланилади. 1-2 чой қошиқ қуритилган малина мевасини 1 стакан қайнаган сувга солиб, бирор дақиқалардан сўнг иссиқ ҳолида ичинг. Ёки малина мураббоси солинган чой ичиб, ўраниб ётсангиз, шамоллаш осон чекинади.

*Малина гастрит, камқонлик, гипертония, юрак қон-томир хастлаликларини даволашда ҳам қўлланилади. Ичак яллиғланишлари, гастрит безовта қилса, малина шарбати ичинг. Малинани эзиб, докадан ўтказинг. Кунига 50-100 мл.дан 3 марта овқатдан олдин қабул қилинг.

 *Барги ва гули аёлларга хос касалликларга даво бўлади. 10 грамм қуритилган гули ва баргини 200 мл. қайнаган сувда қайнатиб, 30 дақиқа тиндиринг. Кейин сузгичдан ўтказиб, ичинг.

 *Доимий бош оғриғидан шикоят қилсангиз, малина мевасини сувга солиб қайнатинг-да, тайёр бўлган компотдан кунига 1-1,5 литр ичинг.

Интернет материаллари асосида тайёрланди

Мавзуга оид мақолалар
Европа узоқ умр кўриш университети шифокори ва ректори Юлия Юсипова қаришни тўсиб қўйишга ёрдам берадиган маҳсулотларни санаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, давоми...

19:50 / 01.11.2020 5314
Muslimaat.uz сайтида эълон қилинган йиллик танловдан Турмушда бахтли бўлишни хоҳлайсизмиТурмушдаги энг устувор омил ишончдир. Истанбул шаҳри Ускудар Университети давоми...

21:00 / 23.01.2020 7311