Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Европа узоқ умр кўриш университети шифокори ва ректори Юлия Юсипова қаришни "тўсиб қўйишга" ёрдам берадиган маҳсулотларни санаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, ёшликни узайтириш сири инсоннинг овқатланиш тартибидаги турли омилларга ҳам боғлиқ.
Унинг фикрича, иложи борича табиий етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини танлаш мақсадга мувофиқдир. Бундан ташқари, озиқ-овқатда антибиотиклар ва гормонлар бўлмаслиги керак.
Қуйидаги маҳсулотлар организм учун ёшга боғлиқ ўзгаришларни секинлаштиришда асосий “ёрдамчилар”га айланади: ҳайвон оқсиллари, баргли сабзавотлар, ёнғоқ ва уруғлар, мевалар, зираворлар, дон ва дон маҳсулотлари, дуккакли ўсимликлар: нўхат, ловия, ясмиқ. Булар иммунитетни мустаҳкамлаш ва тананинг ёшлигини сақлаб қолиш учун зарур бўлган оддий ва мураккаб аминокислоталар манбаи ҳисобланади. Бундан ташқари, шифокор консерваланган овқатлар, қаттиқ қовурилган овқатлар ва шакардан воз кечишга чақирди. Шунингдек, пластмассада иситиладиган ёки эримайдиган елим идишларда пишириладиган овқат истеъмолини минималлаштириш муҳимдир. Шунингдек, фолий кислотасига бой маҳсулотларни таомланиш рационидан чиқариб ташлашни тавсия қилади.
Манба: islamisemya.com