ТОРЛИКДАН КЎРА КЕНГЛИК ХАВФЛИРОҚ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


 

Орифларга кенглик берилса, торликдан кўра хавфлироқ ҳолатда бўладилар. Кенглик ҳолатида одоб чегарасида турадиганлар жуда оздир. 

Бандалар ўзининг иродаси, тоқати, илмининг савиясига қараб, кенгликдаги ва мусибатдаги ҳолатларни турлича қабул қиладилар. Уларнинг неъмат келганда, хотиржамликдаги ҳамда мусибатда, қайғу ортгандаги қалб ҳолатлари хос зотларнинг ҳолатидан фарқли бўлади. Аллоҳ таолодан кенгчилик ато этилиши ориф зотлар учун қабз ҳолатининг кайфиятини беради, чунки улар ундан ҳимояланиш, фараҳга берилиб кетмаслик учун ўзларига маҳзунликни, сокинликни одат қиладилар. Зеро, мусибат етгандан кўра неъмат, кенгчилик берилганда қалбнинг ҳолатини ушлаб туриш қийинроқ, ҳаддан ошиб кетиш хавфи кўпроқ бўлади. Мусибатга сабр қилишдан кўра кенгчиликда ўз чегарасида мустақим тура олиш қийинроқдир. Неъматдан маҳрум бўлган одамнинг сабр қилишдан бошқа чораси бўлмайди. Аммо сабр қилишни ҳам комил даражада бажара олиш чин мўминга хос хислатдир. Лекин неъматлар зиёда бўлиб келганда, уни тасарруф қилишнинг турли шакллари шундоқ қўлингизда турганда ундан ҳам мураккаброқ ҳолат юзага келади. Ана шу хавфлар туфайли ориф зотлар неъмат келганда кўнгилга турли ғавғолар тушмаслиги учун қалбнинг ҳолатини олдингидан ҳам қаттиқроқ ушлашга уринадилар. Ҳақ таоло томонидан каромат, иноят, икром зоҳир бўлганда инсон зоти: «Мен бир улуғ мартабага етишибман» деб, қалбида ўзгариш ҳосил бўлиши, ғурурланиб, адашиб қолиши осон бўлиб қолади. Шу боис ориф зотлар кароматлар келганда ҳам, мусибат етганда ҳам қалбнинг ҳолатини сокин, мустақим тутишга интиладилар, фақат Аллоҳ таолонинг Ўзига боғланиш билан банд бўладилар, кенглик ато этилиши Ҳақ таолонинг хавфидан огоҳлантирувчи масъулият эканини тўлиқ ҳис қилган ҳолда бу неъматни жидду жаҳдни кўпайтиришга ишора деб биладилар.

Мавзуга оид мақолалар
У Зотдан сен талаб қиладиган энг яхши нарса У сендан талаб қиладиган нарсадир. Банда талаби дуо қилганида давоми...

19:00 / 21.05.2020 4298
Эҳтимол, У Зот сенга берганида ман қилгандир. Эҳтимол, У Зот сендан ман қилганида бергандир.Мусибат келса, давоми...

17:57 / 05.08.2020 2604
Ҳақиқий тойй яқинлаштириш ndash охиратни ўзингдан ҳам яқинроқ кўришинг учун бу дунёнинг масофасини ўзингга давоми...

22:01 / 06.10.2020 2559
Фоний бўлмас иззатинг бўлишини истасанг, фоний иззат билан иззат талаб қилма.Инсон ўзининг азизлигини талаб давоми...

03:31 / 01.09.2020 2430