Оғир атлетикачи эронли муслималар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эрон оғир атлетика федерацияси иккита оғир атлетикачи муслималар – Элҳам Хоссейни ва Ҳафиз Гашгайни халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) комиссиясига номзодлар ичидан танлаб олинди. Эндиликда икковлари Халқаро оғир атлетика федерацияси аъзоси сифатида фаолият олиб боришади. Элҳам Хоссейни Туркиядаги Наим Сулаймон ўғли хотирасига бағишланган халқаро турнирда аёллар ўртасида оғир атлетика бўйича мамлакат спорт тарихида биринчи медални қўлга киритди. Ҳафиз Гашгай эса 1979 йилги Ислом инқилобидаги ғалабадан кейин 55 кг вазн тоифасида медални қўлга киритган биринчи оғир атлетикачи ҳисобланади. Эрон оғир атлетика федерецияси котиби Муҳсен Бейранванд спортчилардан иборат комиссия тузишни таклиф қилди. Шунингдек, у IWF мураббийлар қўмитасининг аъзоси. Халқаро оғир атлетика федерацияси комиссиясининг биринчи муддати 2020 йили 1 сентябрда бошланади ва Токио олимпиадасидан кейин тугайди.
Манба: https://ru.irna.ir. 

Насиба Лутфуллаева таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Ҳайит ҳали давом этмоқда...Қурбон ҳайитининг учинчи куниҚурбон ҳайитингиз муборак бўлсин

14:30 / 30.06.2023 2666
.Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун,.Muslimaat.uz сайти ва Bintu Sodiq маърифий канали ижодий жамоаси давоми...

02:34 / 17.02.2023 4118
Шотландия телевидениясида биринчи марта ҳижобли тележурналист ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳолат давоми...

21:45 / 14.08.2020 3702
Муслима аёл Зайнаб Алема Буюк Британиянинг машҳур Sunday Timesrdquo нашрига кўра, 2020 йилнинг миллий спортчисиrdquo давоми...

03:14 / 03.12.2020 3174