Мусулмон аёл "Йилнинг энг яхши ўқитувчиси" бўлди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



АҚШнинг Миннесота штати маркази Сент-Пол шаҳридаги Капитолийда энг яхши ўқитувчи номи қайд этилди. Миннесота штатида бўлиб ўтган "Йилнинг энг яхши ўқитувчиси ‒ 2020"  танлови ғолиби 30 ёшли муслима Қоршо Ҳассан бўлди. Қоршо Хассан асли фаланстинлик,  у қочқинлар лагерида вояга етган.

“Star Tribune” нашрининг хабар беришича, у штатнинг Дакота округидаги Бернсвилл шаҳрида жойлашган «Echo Park» мактабида тўртинчи синф ўқувчиларига дарс беради. Қоршо Хассан штатдаги мактабларнинг 135 та номзодини енгиб, 10 нафар пешқадам ўқитувчилардан бирига айланди ва финалга етиб келди.

У тақдирлаш маросимидаги нутқида  синфдаги ўқувчиларни кўпроқ тинглашга, уларни кўпроқ эшитишга ва ўқитувчиларнинг ўқувчилар билан ҳамкорликда синфда адолатга эришишга эътибор қаратишлари тарафдори эканлигини айтди. Тақдимот тугагач, Ҳассан мухбир Ерин Голденга ўқувчилар билан муносабатларни ривожлантириш жуда муҳим омил эканини таъкидларкан, жумладан, шундай деди: "Уларнинг ҳар қандай нарсага қодир эканини уқтириш энг катта ютуқдир”, деди у.

"Education Minnesota" сайти хабар беришича, "Миннесотадаги йил ўқитувчиси" дастури 56 ёшга тўлди, у энг қадимги ва обрўли таълим ютуқларини тан олиш дастуридир. Энг яхши ўқитувчини танлаш жараёнида таълим, бизнес ва сиёсат соҳасидаги етакчилардан иборат танлов комиссияси номзодлар орасидан йилнинг ўқитувчисини танлайди.

Ўқитувчилар хамкасблари, мактаб ходимлари, ота-оналар , жамоат аъзолари ва ўқувчилар томонидан тайинланиши ҳам мумкин.


Манба: islam.plus.ru

Мавзуга оид мақолалар
Муслима аёлларнинг анъанавий ниқоблариНиқоблар бу йилнинг кенг тарқалган, энг асосий тренди давоми...

00:00 / 07.08.2020 5077
.Мусо алайҳиссалом уларга .У Зот .У ранги сапсариқ, қараганларни хурсанд қиладиган сигир,, деяпти,, деди, давоми...

04:46 / 05.12.2020 3438
AҚШ президентлигига асосий даъвогарлардан бири собиқ вицепрезидент, Демократик партияси аъзоси Жо Байден давоми...

22:18 / 25.07.2020 3324
Шу кунларда Макка шаҳридаги Рошидияrdquo меҳмонхонасида ҳаж амалини адо этиб, тоату ибодат билан машғул бўлиб давоми...

06:42 / 09.07.2023 2441