Дмитрий Песков Россияда 20 миллионга яқин мусулмон яшаётганини таъкидлади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Франциянинг Charlie Hebdo нашри каби нашр Россияда пайдо бўлиши мумкин эмаслигини таъкидлади.  У Россияда 20 миллионга яқин мусулмон яшаётганини унутмасликка чақирди.

"Шуни унутмайликки, Россия қисман мусулмон мамлакати, Россияда 20 миллионга яқин мусулмон яшайди. Россияда асосий дин насронийликдир, аммо бизнинг мамлакатимизнинг ўзига хослиги унинг кўп миллатли ва кўп конфессиялигида. Ва барча эътиқоддаги инсонлар бир-бирига тўлиқ ҳурмат билан яшайди", деди Песков.

Шунингдек, давлат раҳбарининг вакили диндорларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилиш ва диний сабабларга кўра содир этиладиган жиноятларга ҳам йўл қўйиб бўлмаслигини айтди.

Манба: Islam.ru

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймАзиз юртдошлар, муҳтарама опасингилларМана Қуръон ойи, сабр ойи, ибодат ойи давоми...

09:28 / 21.04.2023 4266
Махсус ниқобДунё бўйлаб Covid19 пандемиясига қарши юз ниқобларини тақиб юриш одат тусига айланди. Бу восита давоми...

12:14 / 22.05.2020 4461
Китоб ndash билимлар манбаи. Китобни олимлар, адиблар ёзади. Аммо улардан сўнг китоб ўқувчининг қўлига етиб давоми...

20:02 / 01.04.2023 3425
Азиз юртдошим, диндошим, Қурбон ҳайити муборак бўлсинБайрам билан яқинларингизни табриклашни унутманг

14:11 / 28.06.2023 3678