Отинойиларимиз учун ўқув семинари бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2020 йил  7  декабрь куни  Жиззах шаҳрида вилоятда фаолият олиб бораётган отинойилар учун ўқув семинари бўлиб ўтди.  Семинар Ўзбекистон Халқаро Ислом Академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази билан ҳамкорликда уюштирилди.  Вилоят бўйича ўтказилган мазкур семинарда 41 нафар отинойиларимиз иштирок этдилар.

Унда Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Жиззах вилоят вакили хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Фарида Сатторова («Аёллар ва ёшларни турли ёт ғоялардан химоя қилишда отинойиларнинг ўрни» мавзусида), ЖДПИ доценти, тарих фанларини ўқитиш кафедраси мудири Ф.Тошбоев _(«Аёлларга хос фиқҳий масалалар» мавзусида), вилоят вакиллигининг мухтасиби М. Ҳошимжонов («Бидъат-хурофотлар ва фолбинликнинг салбий оқибатлари» мавзусида),  Ўзбекистон мусулмонлар идораси вилоят вакилининг ўринбосари Б.Рўзиев («Қирқ фарз баёни» мавзусида)  сўзга чиқдилар. Уларнинг маърузалари асосида машғулот дарслари бўлиб ўтди. Ҳар бир машғулот дарслари бўйича сўзга чиққан  мутахассислар мавзу юзасидан батафсил тушунчалар бердилар, отинойиларни қизиқтирган саволларга мисоллар асосида жавоб беришди.

Семинар сўнгида Жиззах шаҳар бош отинойиси А.Мамаюнусова, Ш.Рашидов,  туман бош отинойиси С.Абдулаҳадова ўқув машғулотлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.  Шунингдек, улар бундай ўқув семинарлари ўз фаолиятлари давомида муҳим ўрин тутишини таъкидлаб ўтишди. Тадбирга ташриф буюрган отинойиларнинг барчалари бундай ўқув семинарлари тез-тез бўлиб туриши керак, деган таклифни қўллаб-қувватлашди.

Биз ҳам мутахассисларимиз томонидан ўтказилган бундай ўқув машғулотлари келгусида отинойиларимиз фаолиятида муҳим ўрин тутади, деган умиддамиз.

Ирода Эргашева,

muslimaat.uz сайтининг  Жиззах вилояти вакиласи

Мавзуга оид мақолалар
Марям Эскандари MIIM Designs архитектура фирмасининг ҳам ташкилотчиси, ҳам муассисидир. Шунингдек, у Гарвард давоми...

06:42 / 24.12.2020 3377
Кеча,15 март куни Ҳилол нашрrdquo мажлислар залида Отинойилар қўлланмасиrdquo иккинчи босқич китоблар давоми...

02:57 / 17.03.2023 3627
Ҳар бир мусулмон учун энг муқаддас китоб шубҳасиз, Қуръони каримдир. Ушбу илоҳий кўрсатма том маънода давоми...

03:24 / 05.12.2020 3791
Американинг йирик шаҳарларидан бирида расмийлар кўплаб мусулмонларнинг истакларини ўрганиб чиқиб, расмий давоми...

01:02 / 18.01.2021 3585