Эслайверамиз!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳаётнинг азалий қонуни шудир,

Шу ҳақда тинмайин сўзлайверамиз —

Ёмонлар вақт ўтиб унутилади…

Яхши одамларни эслайверамиз!


Юракка ўтириб қолган айрилиқ,

Ўша манзилларни излайверамиз.

Шукрки, ҳеч кимдан кутмаймиз буйруқ,

Яхши одамларни эслайверамиз!


Нетамиз, дуолар ёғдирамиз-да,

Уларнинг ёдини кўзлайверамиз.

Кўзлари, сўзлари — хотирамизда…

Яхши одамларни эслайверамиз!


Бу не шараф эрур, бу не саодат,

Феълларни ўтмишда туслайверамиз.

Эскилардан бизга юққан шу одат:

Яхши одамларни эслайверамиз!


Аллоҳга осон иш исм танитмоқ,

Биз гарчи дунёни ўзлайверамиз.

Гуноҳдек туюлар ҳатто унутмоқ —

Яхши одамларни эслайверамиз!!!


Хайрулла Ҳамидов


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Инсон ҳаётда бир ғояни кўзлаб яшамас экан, унинг ҳаёти маъносиздир. Аксаримиз ғоя қолиб васила билан машғул давоми...

01:57 / 11.03.2020 5347
quotШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ҳаётимда тутган ўрниquot иншолар танловидан quotКўп нарсани давоми...

08:00 / 22.01.2020 8794
.Бир инсон умрини илм ўрганиш ва ўргатиш билан ўтказса, бутун умр фарз амал қилган каби бўлади,. Имом Сарахсий давоми...

01:43 / 13.07.2023 2203
.Пешқадам карвони, лойиҳасига марҳабоДин ходими ўзи юриб бораётган Ислом карвонининг манзил сари боришида давоми...

05:59 / 10.05.2022 12337