Ота-онангизга нафақа беришда бахиллик қилманг
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунёю охиратда ғолиб бўлишни истасангиз, қуйидаги тавсияларга амал қилинг:


Ота-онангизга одоб билан гапиринг, модомики маъсиятга буюрмасалар, буйруқларига итоат этинг. Сиздан нимани талаб қилишса ҳам бажаринг.

Ота-онангизга юмшоқ муомалада бўлинг, уларга юзингизни бужмайтирманг, уларнинг юзига ғазаб билан боқманг!

Ота-онангизнинг шарафини, обрўсини, мол-давларини муҳофаза қилинг. Сўроқсиз ҳеч нарсаларига тегманг.

Уларни хурсанд қиладиган ишларни қилинг. Улар буюрмасалар ҳам ўзингиздан билиб қилинг. Сизни чақиришганда “Лаббай, онажон, лаббай, отажон” деб табассум юзи билан дарҳол жавоб беринг.

 Улар билан тортишманг, асло айбламанг. Улар хато қилгудек бўлсалар, тўғрисини одоб билан тушунтиришга ҳаракат қилинг! Уларга қайсарлик қилманг, овозингизни уларникидан кўтарманг. Улар гапираганда жим туриб қулоқ солинг.

 Хонангизга кириб келсалар, ўрнингиздан туриб кутиб олинг, бошларини ва қўлларини ўпинг. Уларнинг олдига изнсиз кирманг, айниқса ухлашаётганда.

Сизга рухсат беришмаса, ишингиз қанчалик муҳим бўлса ҳам, сафарга чиқманг. Ҳар қандай иш қилишдан олдин аввал уларнинг розилигини ўйланг. Зеро, Аллоҳнинг розилиги уларнинг розилигидадир, Аллоҳнинг ғазаби уларнинг ғазабидадир. Ота-онанинг фарзанди ҳаққига қилган яҳши дуоси ҳам, қарғиши ҳам  мустажобдир. Шундай экан, улар сизни дуойибад қилишларидан эҳтиёт бўлинг!

Улардан олдин овқатланманг. Ейишда ҳам, ичишда ҳам уларни эъзозланг. Улардан баланд жойда ўтирманг. Улар бор жойда оёқ узатиб ўтирманг. Улардан олдинда юрманг, балки тенг юринг ёки орқароқда юринг. Мана шу уларга нисбатан одоб ва муҳаббат бўлади.

 Уларга ёлғон гапирманг. Сизга ёқмайдиган иш қилиб қўйишса, маломат қилманг. Мансабингиз қанчалик катта бўлмасин, отангизга нисбатланишдан ўзингизни катта олманг. Уларнинг яхшилигини инкор қилиб қўйишдан ёки ножўя сўз айтиб, уларни ранжитиб қўйишдан ҳазир бўлинг!

 Ота-онангизга нафақа қилишдан бахиллик қилманг. Сизга ҳолларидан шикоят қилишгача боришмасин! Бу сизга ор, уят бўлади. Буни фарзандларингизда ҳам кўрасиз, қайтар дунё!

 Ота-онангизни вафотларидан олдин, тириклик пайтларида зиёрат қилинг, улар номидан садақа қилинг, уларнинг ҳаққига кўп-кўп дуо қилинг: “Роббим, мени ва отамни мағфират қилгин! Роббим, улар мени ёшлигимда тарбия қилишганидек, уларга раҳм айлагин!”



Манба
Мавзуга оид мақолалар
АТАЛА ИЧГАНГА НОБЕЛЬ ёхуд ҳолвачи бола Ўн биринчи мактуб Ҳар нарсадан гўдагимнинг иси ширин Ҳидлаб, ўшал давоми...

11:20 / 28.03.2017 3145
embedhttpswww.youtube.comwatchvNZr8zPQEkqoembed Кеча Денгиз масжидида ўтган дарсда айтган эдим. Қалбларни титратадиган, яъни давоми...

14:39 / 25.03.2019 3414
Иккинчи халифа Умар ибн алХаттоб розияллоҳу анҳу даврларида барча ёш муслималар учун Нур сурасини ёддан давоми...

13:55 / 06.02.2017 9755